UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

10 май 11:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Роман Долидзега янги рақиб, рақамли ўрнига рақамсиз турнир берилди

Ўрта вазн тоифаси UFC рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган Роман Долидзега янги рақиб берилди.

Энтони Эрнандес жароҳат олганидан кейин грузиялик аралаш яккакураш устаси рақибсиз қолганди. Матчмейкерлар аслида UFC 302 турнирида октагонга чиқиши керак бўлган Романнинг жангини рақамсиз UFC on ESPN 57 турнирига кўчиришди. Энди Долидзе дивизионнинг 13-поғонасидан жой олган бразилиялик Мишель Перейрага қарши баҳс олиб боради. 

Маълумот учун, 35 ёшли Роман Долидзе кетма-кет иккита жангда мағлубиятга учраган. У Марвин Веттори ва Нассурдин Имавовга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. 30 яшар Мишель Перейра эса бир ҳафта аввал UFC октагонидаги қаторасига саккизинчи ғалабасини тантана қилган эди. Ўшанда у жангнинг 54-сониясидаёқ украиналик Игорь Потеряни бўғиб қўйганди.

UFC on ESPN 57 турнири 8 июнь куни Луисивилл шаҳрида бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида Жаред Каннонир ҳамда Нассурдин Имавов ўртасида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг