UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

24 авг 15:19
Янгиликлар

Спорт курашлари

Россия чемпионати мухлисларсиз ўтказилади

Эркин кураш бўйича Россия чемпионатига мухлисларнинг киритилмаслиги масаласи кўриб чиқилмоқда.

Хабар берганимиздек, эркин курашчилар ўртасидаги мамлакат чемпионати 9-11 октябрь кунлари Владикавказ шаҳрида бўлиб ўтади. Шимолий Осетия санитария хизмати расмийлари чемпионат беллашувларига мухлисларни киритишга қарши эканликларини маълум қилишди. Бу ҳақида телевидениядаги чиқишида Шимолий Осетия-Алания спорт вазири, юнон-рим кураши бўйича Олимпиада чемпиони Алан Хугаев хабар берди.

"Биз бу масалани тегишли ташкилотлар билан муҳокама қилдик. Чемпионат баҳсларини мухлисларсиз ўтказишни маслаҳат беришди. Мамлакатимиз, шу жумладан Владикавказдаги эпидемиологик вазият спортчиларнинг соғлиғи билан таваккат қилмасликка чорламоқда", - деди Хугаев.  

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб Россия чемпионатининг манзили ва муддати уч бор ўзгартирилди. Аввалига Улан-Удэ, кейин Москва, энди эса Владикавказ мезбон сифатида танланди. Беллашувлар 10 та вазн тоифасида ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг