UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0

05 окт 00:01
Янгиликлар

Бошқалар

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалининг “қалдирғоч” талабалари мазкур университет ректори билан илк бор учрашди

Теглар :  Университет
Меҳмонлар Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалига қабул қилинган талабалар билан учрашди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги “Самарқанд шаҳрида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4311-сонли қарори билан Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиали ташкил қилиниб, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мазкур олий таълим муассасасига 6 та спорт таълим йўналишига 131 нафар талаба бакалавр йўналишига ўқишга қабул қилинди.

Ҳозирда Самарқанд филиалига қабул қилинган талабалар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида таҳсил олишмоқда.

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ректори, профессор Тамара Викторовна Михайлова ҳамда мазкур университетнинг илмий ишлар бўйича проректори Мария Сергеевна Леонтьева жорий йилнинг 1-5 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрди.

4 октябрь куни фахрий меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев қабул қилди. Ўзаро мулоқот чоғида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалида шу кунгача амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалига қабул қилинган талабалар билан учрашди. Унда Тамара Михайлова талабаларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Учрашув сўнгида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ректори ёшларга ўқишларида омад тилаб, уларга мазкур университет талабалигига қабул қилинганлигини билдирувчи гувоҳномаларни топширди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг