UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

24 июн 13:41
Янгиликлар

Спорт курашлари

Россия ЖЧ-2020 мезбонлигига даъвогарлик қилмайди

Россия мамлакати бу йилги спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмайди.

Бу ҳақида Россия спорт курашлари федерацияси президенти Михаил Мамиашвили хабар берди.

"Биз режа асосида ишлаяпмиз, - деди Мамиашвили. - Маълумки, 2022 йилги катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Красноярскда бўлиб ўтади. 2021 йил эса Уфа ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Куни кеча Бирлашган кураш дунёси (UWW) 2020 йилги мавсумнинг қолган қисми учун тақвим лойиҳасини тақдим этди. Унга кўра мавсум рестарти сентябрь ойига мўлжалланмоқда. Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини йил сўнггида ўтказиш режалаштириляпти. Бунга АҚШ ва Эрон вакиллари қарши бўлишди. 

Ўзи аслида бу йилги тақвимда жаҳон чемпионати йўқ эди. Токио Олимпиадасининг бир йилга кечиктирилиши сабаб жаҳон чемпионатини ўтказиш масаласи кун тартибига чиқди. UWW мусобақани қабул қилиш истагида бўлган давлатлардан аризалар тақдим этилишини кутяпти. Биринчи бўлиб бу таклифни Беларусь тақдим этди. Ўтган йили бу мамлакатда Европа ўйинларининг ўтказилганини инобатга олсак, у ерда жахон чемпионатини юқори савияда ташкил этса бўлади. Минскда ҳамма нарса тайёр. Лекин кейинроқ ташкилотчи томон катта сарф-ҳаражатлар қилиши маълум бўлгач, Беларусь томони ўз аризасини қайтариб олди. 

Август ойида UWW бу масалага яна қайтади ва 2020 йилнинг декабрь ойида жаҳон чемпионатини ўтказиш масаласини муҳокамага қўяди. Албатта, бунда коронавирус сабаб дунёда юзага келган эпидемиологик вазият ҳам инобатга олинади".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг