UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0

06 дек 16:32
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Россия Лондон Олимпиадасида қўлга киритган 15 та медалдан маҳрум бўлди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) топшириғи билан Халқаро допинг-тест агентлиги (ITA) 2012 йилда Лондонда (Буюк Британия) бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида спортчилардан олинган допинг намуналарини қайта таҳлил қилишни якунлади.

2018 йилда бошланган қайта таҳлиллар натижасида 73 та антидопинг қоидалари бузилиши аниқланган, 46 та медаль (саккизта олтин, 16 кумуш ва 22 бронза) қайта тақсимланган, 31 та мукофот олиб қўйилган.

Хабарга кўра, энг кўп қоидабузарлик россиялик спортчилар орасида аниқланган – 21 та, бу эса 15 та медалнинг бекор қилинишига сабаб бўлган. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда Беларусь (11), учинчи ўринда Украина (7) жойлашган.

Агентлик томонидан жами 2727 та намуна таҳлил қилинди. Оғир атлетика бўйича 22 та, енгил атлетика бўйича 18 та, кураш бўйича тўртта, эшкак эшиш ва каноэда эшкак эшишда иккита медаль қайта тақсимланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг