UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

24 янв 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россия ММА бўйича жаҳон чемпионатида нейтрал байроқ остида иштирок этади + таркиб

Теглар :  ММАРоссия
Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ММА бўйича катталар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади.

Халқаро IMMAF федерациясининг 10 йиллик тарихида илк бор ўтказилаётган бундай масштабдаги катта турнирда ёшлар (18-20 ёш) ҳамда катталар иштирок этади. 29 январга қадар давом этадиган муросасиз баҳсларга Абу-Даби шаҳридаги Zayed Sports City жиу-житсу аренаси мезбонлик қилади. Ушбу арена UFC жанглари ўтказиладиган Яс ороли (UFC Fight Island)га яқин ҳудудда жойлашган. 

Жаҳон чемпионатида дунёнинг 60 давлатидан 500 нафардан зиёд яккакураш усталари қатнашади. Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионати медаллари учун баҳсларга киришади. Жаҳон чемпионати immaf.tv сайти орқали бутун дунёга трансляция қилинади. 

Қизиғи, Россия терма жамоаси нейтрал MMA UNION байроғи остида жангларда иштирок этади. Ғолиб россиялик шарафига давлат мадҳияси эмас, аксинча, Чайковский басталаган мусиқалардан бири янграйди.

Россия ММА жамоаси таркиби:

Эркаклар

-52,2 кг — Курбан Омаров, Фарҳод Раҳмоналиев

-56,7 кг — Женишбек Уулу Бектур, Ибрагим Картоев

-61,2 кг — Шахбан Гапизов

-65,8 кг — Курбан Зайнуков

-70,3 кг — Саламат Исбулаев

-77,1 кг — Магомед Алиев

-83,9 кг — Юсуп Магомедов

-93 кг — Жамал Межидов, Магомед Шахрудинов

-120 кг — Шамил Курмагомедов, Халил Ибнухажаров

+120 кг — Мурад Жамалдинов, Шамсутдин Маҳмудов.


Аёллар

-47,6 кг — Яна Маркова, Валерия Тепишева, Вера Буга

-52,2 кг — Анна Сафеева, Диана Найденова, Юлия Утяганова

-56,7 кг — Александра Фитина, Любовь Сальникова

-61,2 кг — Татьяна Постарнарнакова, Дарья Терещенко

-65,8 кг — Нина Харинова

-70,3 кг — Ольга Лагодная, Дарья Пирогова, Мария Ширканова

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
24 янв 09:53:40
Zayniddin Umarov
Кавказлик йигитлар ва рус кизлар ансамбли)))
   
24 янв 10:22:22
bekzodmatkarimov09@gmail.com
Россия таркибида руслар йукми
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг