04 июл 08:46
Янгиликлар
Бокс/ММА
Россия шарафини ҳимоя қилиб келган Ботир Аҳмедов ўзбекистонлик сифатида қайд этила бошланди
WBA ташкилоти июнь ойи якунига кўра боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилганди.
Эътиборимизни тортган жиҳат шундаки, шу кунгача Россия шарафини ҳимоя қилиб келган боксчи Ботир Аҳмедов ўзбекистонлик боксчи сифатида рейтингда қайд этилмоқда. Аниқроғи, россияликларга қўйилган тақиқдан сўнг, у баҳордан буён ўзбек боксчиси сифатида кўрсатилмоқда.
Маълумот учун, Аҳмедов Сирдарё вилоятида туғилган. Ўз вақтида Туркия терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Проф рингда эса Россия номидан жангларда иштирок этиб келаётганди.
Ушбу 63,5 кг вазн тоифасида Аҳмедов иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Вазнда шунингдек, Шаҳрам Ғиёсов 7, Шоҳжаҳон Эргашев 12-ўринда қайд этилган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар