UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

14 май 16:09
Янгиликлар

Спорт курашлари

Россия терма жамоаси бош мураббийи коронавирусдан вафот этди

Аёллар кураши бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Магомед Алиомаров коронавирус сабабли вафот этди.

67 ёшли Алиомаров бир неча кундан бери Доғистондаги шифохоналарнинг бирида даволанаётган эди. Сўнгги кунларда эса уни сунъий нафас олдириш мосламасига улаб қўйишганди.    

Маълумот учун, Магомед Алиомаров ўтган йилнинг февраль ойида Россия терма жамоаси бош мураббийлик лавозимида Юрий Шахмурадовнинг ўрнини эгаллаганди. Унинг қўл остидаги Россия аёллар терма жамоаси 2019 йили Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни банд этган эди. Мусобақада Алиомаров шогирдлари 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритганди. 

Шу йилнинг февралида Италиянинг Рим шаҳрида ўтган Европа чемпионатида эса россиялик курашчи қизлар 4 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишган эди. Россияликлар сафида Ольга Хорошавцева, Ханум Велиева, Екатерина Букина ва Наталья Воробьева шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишганди. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг