UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

10 дек 08:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россия vs Жаҳон юлдузлари. Ҳасанбой, Иқбол ва Лазизбек рингга чиқди

Кеча тунда Россия пойтахти Москва шаҳрида катта бокс оқшоми ўтказилди.

Ушбу бокс оқшомида Россия терма жамоаси Жаҳон терма жамоаси юлдузларига қарши баҳс олиб борди. Жаҳон терма жамоаси сафида ўзбекистонлик уч нафар чарм қўлқоп устаси ҳам рингга кўтарилди. Жанглар уч дақиқадан иборат беш раунд давом этди. 

Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов мезбонлар вакили Тамир Галановни ҳакамларнинг бир овоздан берган баҳосига кўра очколар ҳисоби бўйича мағлуб этди. Иқболжон Холдоров эса тенг курашлар остида кечган жангда Шахабас Маҳмудовга имкониятни бой бериб қўйди. +91 кг вазн тоифасида рингга чиққан Лазизбек Муллажонов Иван Верясовга ютқазди. 

Умуман олганда, Жаҳон терма жамоаси таркибида фақат икки боксчи ғалабага эришди. Ҳасанбой Дўсматовдан ташқари -75 кг вазн тоифасида кубалик Осли Иглесиас Эстрада мезбон боксчи Глеб Бакшидан устун келди. Қолган барча вазнларда россиялик чарм қўлқоп усталари зафар қучишди.

Россия терма жамоаси - Жаҳон терма жамоаси 6:2

-57 кг: Альберт Батиргазиев (Россия) - Чатчаи Будти (Таиланд)

-69 кг: Шахабас Махмудов (Россия) -  Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон)

-75 кг: Глеб Бакши (Россия) - Осли Иглесиас Эстрада (Куба)  

-63 кг: Алексей Мазур (Россия) - Оганес Бачков (Арманистон)

-81 кг: Имам Хатаев (Россия) - Хулио Сезар де ла Крус (Куба)

-52 кг: Тамир Галанов (Россия) - Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон)

-91 кг: Муслим Гаджимагомедов (Россия) - Эрисланди Савон (Куба)

+91 кг: Иван Верясов (Россия) - Лазизбек Муллажонов (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 дек 14:44:50
я узбек
La krus yutkazgani yaxshi bolibdi harom usil bn barcha janglarda yutib kelayotgani yaramsa jangni har safar buzardi faqat bitta zarba va ringda quvlashmachoq tamom
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг