UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0

12 сен 16:14
Янгиликлар

Ўқ отиш

Россияда ғолибликни қўлга киритган “Ватанпарвар” спортчиси муносиб кутиб олинди

Хабар берганимиздек, саккиз кун давомида Россиянинг Қозон шаҳри МДҲ ўйинларига мезбонлик қилди.

Тошкент халқаро аэропортида Россияда биринчи МДҲ давлатлари ўйинларида иштирок этган спортчиларимиз Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори Анвар Курбаниязов ва Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев бошчилигида тантанали кутиб олинди.

Ушбу мусобақанинг пневматик қуролдан ўқ отиш йўналишида 1-ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлган –“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг ўқ отиш спорти секцияси аъзоси Муҳаммад Камалов кутиб олувчилар сафида ўз ота-онаси кўриб беҳад қувонди.

“Қандай ютуққа эришган бўлсам, барчаси “Ватанпарвар” ташкилотида фаолият юритаётган устоз-мураббийларим берган сабоқлар натижасидир. Ўз иқтидоримни намоён этишим учун барча имкониятларни тақдим этган давлатимиз раҳбари ва “Ватанпарвар” ташкилоти раҳбарияти ҳамда устозларимдан жуда миннатдорман. Энг катта орзуларимдан бири – 2024 йилда Францияда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиш”, деди Муҳаммад Камалов журналистларга берган интервьюсида.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг