UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

17 апр 17:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Россиялик чемпион қайтмоқда. Махачев камарни Нурмагомедов «қурбони»дан ҳимоя қилади

UFC 300 мусобақаси тугаши биланоқ промоушен раҳбари Дана Уайт яна бир нечта кучли жангларни эълон қилди.

2024 йил бошидан, Рамазондан аввал жанг ўтказишни сўраган Ислам Махачев ниҳоят Дастин Порье билан тўқнаш келадиган бўлди. Тўғрисини айтганда, Порье Бенуа Сен-Денини нокаутга учратиб, мағлуб этгач, чемпионлик камари учун баҳс олиб бориши ҳақида миш-мишлар тарқала бошлаганди. Бундан ташқари, америкалик жангчи тўқнашув эълон қилинишидан бир ҳафта олдин чемпионлик жангига ҳозирлик кўраётганини маълум қилганди. “Кейинги нишон Ислам Махачев. Юқорига чиқиш вақти келди”, деганди Дастин.

Номзоднинг танлови аниқ эмас. Ҳа, Порье катта ном ва Махачевнинг машҳурлигини кўтара оладиган даражадаги юлдуз. У унвонга лойиқми? Сўнгги жангида америкалик дивизионнинг 12-рақамли жангчиси билан беллашгани унинг имкониятларини тўлақонли баҳолаш учун етарли эмас. Бироқ, Дастин фойдасига ишловчи муҳим омил мавжуд. У март ойининг бошида жанг қилди ва кейин июнь ойида чемпионлик жангини қабул қилишга тайёр эканлигини ошкор қилди. “Олмос” Сен-Денис билан дуелдан кейин жиддий жароҳатларсиз чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, Чарльз Оливейра, Арман Царукян ва Жастин Гетжи тимсолидаги бошқа даъвогарлар UFC 300 турнирида иштирок этиб бўлишди ва ёз бошида бўлиб ўтувчи UFC 302'га қадар тикланиши қийин масала ҳисобланади. Шу туфайли Дастин ушбу мақомга мушарраф бўлди. 

Россияликнинг мураббийи Хавер Мендез ҳам Махачев қолган рақибларни кутишидан кўра, Порье билан курашиш энг мақбул вариант эканлигини таъкидлади. “Ислам ўзини ҳимоя қилишга тайёр бўлган пайтда жанг қилишни истайдиган ҳақиқий профессионал. У фақатгина Рамазон ойи ва ундан қисқа вақтдан кейин жанг қилмайди, холос. Агар Дастин кейинги рақиб бўлса, бу ажойиб, мабодо Гетжи бўлиб қолганида ҳам бу ёмон бўлмасди. Гетжи ва Оливейранинг жанг натижалари қандай бўлишини билмаймиз. Эҳтимол, кимдир жароҳат олар. Шунда Махачев қачонгача кутиши керак. Демак, мен Порье вариантини ёқлайман. Унинг ҳеч қандай жароҳати йўқ, у ўз услубига эга жангчилардан саналади”, деганди Мендез юбилей турнирдан аввал. Қолаверса, бу россиялик учун жуда қулай вақт оралиғидир. Агар июнь ойида баҳс бўлиб ўтса, у йил охиригача тикланиши ва яна мусобақаларда қатнашиши учун етарлича вақт бўлади.

35 ёшли америкалик учун, бу катта эҳтимол билан чемпионликни қўлга киритиш учун сўнгги имконият. «Олмос» вақтинчалик унвонни олган ва муносиб равишда UFC шон-шуҳрат залининг юлдузи ва бўлажак аъзоси ҳисобланади, аммо Луизина штатида туғилган спортчи ҳали асосий совринни қўлга кирита олганича йўқ. Уни илк бор Хабиб Нурмагомедов мағлуб этганди. Ўша жангнии кўпчилик яхши эсласа керак. Кейинроқ Дастин Оливейрага ютқазиб қўйди. Ҳар икки енгил ҳам бўғиш услуби орқали содир бўлди. Махачев ҳамда Дастин аста-секин жангга қизиқишни кучайтира бошлади. Улар ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали «даҳанаки жанглар»ни тўхтатишгани йўқ. Ислам Дастин чемпионлик жангига лойиқ эмаслигини таъкидлади: «Ҳа, Порье камар учун курашиишга нолойиқ, лекин бизда бошқа имконият йўқ, ҳамма банд. Мен бўлса октагонга киришни истайман. Дастинга қарши баҳсдан сўнг йил охирига қадар яна битта жанг бўлади. У охирги тўқнашувида ажойиб нокаут эвазига ғолиб бўлди. У соғлом ва тайёр, шунинг учун мен америкаликка қарши баҳс олиб бормоқчиман. Дастин яхши рақиб».

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг