18 июн 10:32
Янгиликлар
Теннис
Rothesay Classic. Остапенко чемпионлигини ҳимоя қила олмади
Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида теннис бўйича WTA турнири давом этмоқда.
Мусобақанинг амалдаги чемпиони Елена Остапенко кутилмаганда илк даврадаёқ мағлубиятга учради. Латвиялик теннис маликаси биринчи босқич учрашувида WTA 44-поғонада бораётган италиялик Элизабетта Коччиареттога икки сетда ҳам бир хил ҳисобда ютқазиб қўйди - 3/6, 3/6.
Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Бир юз икки дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам 5 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Дунёнинг 13-ракеткасига йўл қўйилган 9 та қўшхато ҳам қимматга тушди. Коччиаретто 4 та брейкка эришди. Энди у Rothesay Classic иккинчи даврасида америкалик Слоан Стивенсга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар