UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

04 июл 11:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рой Жонс Москвада жанг қилади!

Яримоғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Рой Жонс "Лужники" мажмуасида Москва спорт куни доирасида кўргазмали жанг ўтказади.

Россия фуқаролигига эга Жонснинг рақиби машҳур мусиқачи бўлиши айтилмоқда, унинг исми ҳали очиқланмаган.

"Ринг мен учун иккинчи уй ва у ерда бўлишдан катта завқ оламан. Албатта, мен аллақачон профессионал фаолиятимни якунлаб бўлганман, шунинг учун тайёрланишга қўшимча вақт сарфлашимга тўғри келди. Чунки рақибим жанг санъатида катта тажрибага эга эканлигини эшитдим. Ишончим комил-ки, биз Москвадаги спорт байрами саҳнасида ажойиб шоу намойиш этамиз ва барча мухлисларни қизиқарли жанг билан хурсанд қиламиз", дея бу хабарга муносабат билдирди Рой.

Маълумот учун, Рой Жонс Сеул Олимпиадасида кумуш медаль соҳибига айланган. У 1989 йилдан 2023 йилгача профессионал боксда 76 та жанг ўтказди. Чарм қўлқоп устасининг тўртта вазн тоифасида чемпионлик камарларини қўлга киритганини таъкидлаш лозим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг