UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

05 июн 09:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рой Жонс қайси шартлар эвазига Федор Емельяненко билан жанг қилишга рози бўлишини айтди

Ярим оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ чемпион кичик Рой Жонс "Матч ТВ"га берган интервьюсида молиявий томонлама рози қилишсагина, Федор Емельяненко билан жанг қилишини айтди.

2021 йили Жонс ва Федор кўргазмали жанг қилишга тайёрлигини айтишганди. Жума куни Емельяненко яна бир бор ўз истагини тасдиқлади: "Эшитдим, Рой мен билан жанг қилмоқчи экан. Ёмон ғоя эмас, бу менга ҳам қизиқ туюлмоқда".

- Ҳа, қизиқишлар бор, бироқ, албатта, пуллар билан барчаси жойида бўлиши керак. Икки афсонани рингга ташлаб қўйиб, кам маош тўлашдан эса мантиқ йўқ, - деди Жонс "Матч ТВ"га берган интервьюсида Федорнинг гапларига жавоб сифатида.

Бир ойлар муқаддам Жонс "Матч ТВ" билан суҳбатда: "Федор билан фақатгина катта пуллар эвазига жанг қилишим мумкин. Чунки анчагина қаридим, чарчаб қолдим", деб маълум қилганди. Кичик Рой Жонс ҳали бирор марта боксдаги фаолиятини якунлаганини маълум қилгани йўқ. Бироқ у молиявий томондан қаноатлантирилсагина боксга тушишини айтмоқда.

Тўрт вазн тоифасига кўра собиқ чемпионнинг ҳисобида 66 ғалаба (47 нокаут) ва 10 мағлубият бор. Жонс ўзининг сўнгги жангини 2021 йилнинг ноябрида ўтказган ва шу ҳам кўргазмали жанг бўлганди. Ўшанда у Майк Тайсон билан дуранг қайд этганди. Апрель ойида эса у UFC собиқ чемпиони Энтони Петтисга мағлуб бўлди.

46 ёшли Федор Емельяненко эса ММАда 40 ғалаба ва 7 мағлубият қайд этган. Февраль ойида у Райан Бейдерга мағлуб бўлди ва фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг