UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

31 дек 20:34
Янгиликлар

Тадбирлар

РОЗТМда «Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам» шиори остида марафон ўтказилди

Республика олимпия захиралари теннис мактабида «Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам» шиори остида эрталабки бадантарбия ва юриш марафони бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб спорт мусобақалари ва оммавий марафонлар ташкил этилмоқда.

Куни кеча Республика олимпия захиралари теннис мактабида «Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам» шиори остида эрталабки бадантарбия ва юриш марафони бўлиб ўтди. Дастлаб, барча қатнашчилар бадантарбия машқларини бажаришди. Шундан сўнг, пиёда юриш марафонида белгиланган масофани босиб ўтишди.

Мазкур марафонда спорт мактаби ходимлари билан бир қаторда Мирзо Улуғбек туманидаги «Боғимайдон» ҳамда «Ҳабиб Абдуллаев» МФЙ истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари ҳам иштирок этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг