UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

30 июл 16:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Руис Жошуа билан реваншга вазн ташлайдими?

Теглар :  БоксЖошуаРуис
Супероғир вазн тоифасида WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони Энди Руис собиқ чемпиони Энтони Жошуага қарши кечадиган реванш жанги учун кўп вазн ташламаслигини маълум қилди.

Руиснинг сўзларига қараганда, Жошуага қарши кечган илк жангда унинг вазни 121 килограмм бўлган. Руис реванш жангида 113-115 килограмм вазнга эга бўлмоқчи. 

"Реванш жангида ҳам ғалаба қозонишим учун яна ҳам кучлироқ ва тезкорроқ бўлишим керак. Лекин бунинг учун сезиларли даражада вазн ташламоқчи эмасман. Семиз ҳолатимда ҳам тарихий натижага эришдим. Энди бироз ўзимга қараб олишим талаб этилади. Энг муҳими, концентрацияни йўқотмаслик", - деди Руис USA Today нашрига берган интервьюсида.  

Маълумки, Руис ширинликларни, хусусан шоколадни жуда ҳам севиб истеъмол қилади. Жошуага қарши жангдан сўнг уни "Сникерс" рекламасига таклиф ҳам қилишди. Ўша жангдан кейин у бир дона ҳам шоколад батончигини истеъмол қилгани йўқ. Шунинг ўзиёқ унинг вазнига эътибор қарата бошлаганидан дарак беради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг