UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

15 янв 12:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Руслан Абдуллаев бўлажак жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди (ВИДЕО)

17 январь тонгида АҚШнинг Калифорния штати, Палм-Дезерт шаҳрида йирик проф бокс оқшоми ташкил этилади.

Мусобақа доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Руслан Абдуллаев Уругвай вакили Эдуардо Хавьер Абреу билан баҳс олиб боради.

Бугун тонгда ҳамюртимиз турнир олдидан ташкил этилган медиа тадбирларда иштирок этди.


Маълумот учун, 37 яшар Эдуардо Хавьер Абреу фаолияти давомида ҳозиргача 17 та жанг ўтказиб, 14 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган.

Руслан Абдуллаев 2023 йилда -63,5 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлган. У профессионал рингдаги дебютини шу йилнинг март ойида ўтказиб, иккинчи раундда Хосе Альварадо (3-19-1, 2КО)ни нокаутга учратганди. Ушбу мағлубият Альварадо фаолиятидаги илк муддатидан олдинги мағлубият бўлган эди.

Юртдошимиз профессионал боксдаги иккинчи жангида Жино Родриго (13-4-2, 11КО)ни бир овоздан (барча ҳакамлик ёзувларида 80-71) мағлуб этган бўлса, учинчи жангида Кевин Жонсон (12-7, 8КО)дан ҳам ҳакамларнинг якдил қарори билан (80-72, 79-73, 79-73) устун келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг