UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13ЖЧ тарихида илк бор финалда Европа ва Америка Кубогининг амалдаги чемпионлари ўзаро тўқнаш келишади 0 11:30Богдан Гусков: "Бу вазиятда нима ҳақида ўйлаш керак эди?" 0 10:54Бугун 14 нафар боксчимиз Осиё чемпионлиги учун жанг қилади 0 10:37Бугун 8 та вазнда Осиё чемпионлари аниқланади (Қуръа натижалари) 0 10:12Месси ЖЧ-2026 финалига чиққанидан сўнг Аргентина мухлисларига мурожаат йўллади 0 09:44Шоҳасан Мирзаматов кейинги жангини Қозоғистонда ўтказади 0 09:05Тимофеева Athens Open WTA 250`да дунёнинг 31-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 08:27Бокс: U23 ёш тоифасидаги қизларимиз ҳам Осиёда тенгсиз! 0 19:10ЖЧ-2026 финалидаги танаффус тахминан 30 дақиқа давом этиши мумкин 0 18:38Хабиб Нурмагомедов Махачев — Гарри жангига тахмин билдирди 0 18:05Илия Топурия: "Махачев билан учинчи камар учун жанг қилган бўлардим" 0 17:27Хабиб Нурмагомедов ММА жангларида нимани ўзгартирган бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:49Ильгиз Танташев ва унинг жамоаси Ўзбекистонга қайтди 0 16:08Бокс: U19 ёш тоифасидаги қизларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 15:30«Сабоқ олдим». Ян Блахович Анкалаевга қарши жангни қабул қилмаганидан афсусда 0

16 янв 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан вазн ўлчаш маросимида ҳозир бўлди ва рақиби билан юзма-юз келди (ВИДЕО)

Эртага тонг саҳарда АҚШнинг Калифорния штати, Палм-Дезерт шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Руслан Абдуллаев Уругвай вакили Эдуардо Хавьер Абреу билан баҳс олиб боради. Бугун боксчилар жанг олдидан расмий вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди ва белгиланган вазн меъёри — 63,5 кг тош босишди.

Ҳамюртимиз иштирокидаги жанг эртага бизнинг вақт билан тонгги соат 4:00 да бошланиши кутилмоқда.


Маълумот учун, 37 яшар Эдуардо Хавьер Абреу фаолияти давомида ҳозиргача 17 та жанг ўтказиб, 14 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган.

Руслан Абдуллаев 2023 йилда -63,5 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлган. У профессионал рингдаги дебютини шу йилнинг март ойида ўтказиб, иккинчи раундда Хосе Альварадо (3-19-1, 2КО)ни нокаутга учратганди. Ушбу мағлубият Альварадо фаолиятидаги илк муддатидан олдинги мағлубият бўлган эди.

Юртдошимиз профессионал боксдаги иккинчи жангида Жино Родриго (13-4-2, 11КО)ни бир овоздан (барча ҳакамлик ёзувларида 80-71) мағлуб этган бўлса, учинчи жангида Кевин Жонсон (12-7, 8КО)дан ҳам ҳакамларнинг якдил қарори билан (80-72, 79-73, 79-73) устун келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг