UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

04 янв 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Руслан Чагаев: "Владимир Кличко ҳақиқий эркак, Валуев эса ҳурматга лойиқ эмас"

Ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев Николай Валуевга қарши бекор бўлган иккинчи жанги ҳақида гапирди.

"Владимир Кличко билан жанг... Ўша пайтда мен Валуев билан реваншга тайёрланаётгандим. Аммо у организмимда "Б" гепатити борлигини баҳона қилиб, жангдан қочиб қолди. Тўлиқ тасаввурга эга бўлишингииз учун - биринчи жангимиз олдидан ҳам таҳлилларим шундай бўлган ва у бу ҳақида биларди. Шундан сўнг ҳам у буни муаммо сифатида кўрмаганди. 

Иккинчи жангга келиб ҳам таҳлил натижаларим ўзгармади, аммо унинг жамоасидагилар Валуев касал юқтириб олишдан ҳавотир олаётганини айтиб, жангдан воз кечишди. 

Вазн ўлчаш маросимидан сўнг мен кечки пайт дам олишга ётдим. Аммо кечки 23:30да мураббийим Тимм хонамга кириб келди. Мен пастга тушдим. Жамоадошларим эса шундай дейишди: "Валуев томон жангни истамаяпти. Чунки сен уларга касал юқтириб қўйишинг мумкин экан". Мен эса: "У аҳмоқми? У рози бўлгандику?".


Шундан сўнг мен 4-5 маротаба қон таҳлилини топширдим. Бу кўпайиб кетганидан соғлиғим ёмонлашди. Вазн ўлчашгача барчаси жойида эди, кейин эса нима учундир улар қўрқиб кетишди. Менда икки фарзандим, аёлим бор - уларнинг барчаси соғ-саломат. Қонимда "Б" гепатити антигени бор. Аммо мен хеч кимга юқтирмайман. У қонимда бор, лекин у хавфсиз. Шунчаки мен донор сифатида қон бера олмайман. Тўғрисини айтаман - мен Валуевни ҳурмат қилмайман.

Икки ҳафтадан сўнг менга жанги бекор бўлган Кличкони таклиф қилишди. Мен рози бўлдим. Шундай вазиятда ҳам мен Володя Кличкога ҳурматимни айтмоқчиман. Ҳа ютқаздим. Аммо у жангдан кейин ўзини эркаклардек тутди. Мен мағлубиятимни тўғри қабул қилдим. Ҳа ютқаздим, Володяга эса тасанно. 

Мен хеч нарса қила олмадим, у мени ютди, ўзим истаган боксни намойиш эта олмадим. Унга нисбатан фақат ҳурмат бор. Валуевга эса инсон сифатида ҳам, спортчи сифатида ҳам умуман ҳурмат йўқ", - деди Чагаев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг