UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

29 май 11:26
Янгиликлар

Шахмат

Рустам Қосимжонов пешқадамлар сафига қайтди

Пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида ўтказилаётган Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Кеча куннинг иккинчи ярмида мусобақанинг саккизинчи тур учрашувлари ўтказилди. Турнирда биринчи рақам остида сараланган Рустам Қосимжонов ушбу турда оқ доналарда ҳаракат қилди. 17-жаҳон чемпиони яна бир ҳамюртимиз Никита Хорошевни мағлубиятга учратди. 

15 ёшли халқаро гроссмейтеримиз Нодирбек Абдусатторов эса пешқадам, қозоғистонлик гроссмейстер Ринат Жумабоев билан дуранг ўйнади. Тажрибали гроссмейстеримиз Марат Жумаев қозоғистонлик Муртаз Кажгалеевга имкониятни бой бериб қўйди.  

Саккизинчи турдан сўнг мусобақа жадвалида қўшҳокимлик юзага келди. Ринат Жумабоев ва Рустам Қосимжонов 6 очкодан жамғаришган. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Жумабоев биринчи ўринни эгаллаб турибди. Нодирбек Абдусатторов ва Муртаз Кажгалеев 5,5 очко билан кучли тўртликдан жой олган. 

Бугун сўнгги 9-турда Рустам Қосимжонов оқ доналарда Кажгалеевга, Ринат Жумабоев ватандоши Пётр Костенкога қарши баҳс олиб боради. Абдусатторов эса қора доналарда Шамсиддин Воҳидовга қарши ҳаракат қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг