UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0

28 ноя 19:51
Янгиликлар

Бошқалар

Рустам Шоабдураҳмонов: “Давлат ажратаётган пулларни мақсадли сарфлашимиз лозим”

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида федерациялар ва уларга бириктирилган масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Таъкидлаш жоиз, мазкур йиғилиш танқидий руҳда ўтиб, баъзи федерацияларнинг моддий-техник базаси ва спортчиларнинг шуғулланидиган жойлари талаб даражасида эмаслиги ҳақида кескин фикрлар ҳам билдириб ўтилди.

“Давлатимиз Токио Олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарликни қўллаб-қувватламоқда ва бу борада катта маблағ ажратмоқда. МОҚдан тортиб, ҳар бир федерацияга масъул ташкилотлар бириктириб берилган. Лекин ҳамма федерацияда ҳам спортчилар учун яхши шароит яратиб берилмаган, ҳамма ҳам спортчиларнинг оиласидан, ижтимоий аҳволидан хабар олмаяпти. Ўқув-йиғин машғулотларини молиялаштиришда муаммо бўлмаяпти дегани исталган жойга бориб, хоҳлаганча айланиб келишни англатмайди. Давлат ажратаётган пулларни мақсадли сарфлашимиз лозим”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Учрашув давомида келаси йил Олимпиадагача бўлган давр мобайнида федерацияларни молиялаштириш учун кетадиган сарф-ҳаражатлар сметасини қайта кўриб чиқиш ва уни мукаммаллаштириш бўйича муҳокама олиб борилди. Шунингдек, МОҚ раҳбари федерацияларга бириктирилган мутасаддиларга спортчиларнинг машғулотларини, шароитларини янада чуқурроқ ўрганиш бўйича қўшимча топшириқлар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг