UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

18 окт 12:26
Янгиликлар

Тадбирлар

Рустам Шоабдураҳмонов оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзолари ва номзодлар билан учрашди

Чирчиқ шаҳрида катталар ва ўсмирлар ўртасида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Суҳбат чоғида МОҚ раҳбари спортчиларга ўтаётган чемпионатда омад тилади. Бўлажак Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилиши кутилаётган спортчиларга ўз устиларида ишлашдан тўхтамасликлари, асосий мақсад Олимпиадада ҳам юртимиз байроғини баланд кўтариш эканлигини таъкидлади.

Таъкидлаш лозим, Чирчиқдаги мусобақа орқали нафақат Токио Олимпиадаси, бошланаётган янги тўрт йиллик мусобақалари, жумладан 2022 йилда(Хитойда)ги Осиё ўйинлари ва Парижда 2024 йил ўтказилиши режалаштирилган мусобақа учун ҳам муносиб номзодлар кўздан кечирилди. 

Қувонарли жиҳати, иштирокчилар орасида Сарварбек Зафаржонов, Мурод Намозов ва Жамила Панфилова каби ёш иқтидорлар ишончли иштирок этиб, ўзларини ижобий томондан кўрсата олишди.

Терма жамоа мураббий ва мутасаддилари ушбу спортчилар меҳнат қилишдан тўхтаб қолишмаса, Париж-2024да ҳам Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қила олишига ишонишмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг