UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

18 июн 12:35
Янгиликлар

Теннис

Сабина Шарипова финалда!

Фарғонада теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат бўлган нуфузли турнирнинг ҳал қилувчи босқичи етиб келди.


Мусобақада иккинчи рақам остида ҳаракат қилаётган теннисчимиз Сабина Шарипова турнирдаги дастлабки ўйинларда ҳиндистонлик Прерна Бхамбри ва россиялик Анна Моргиналарни мағлуб этиб, чорак финалга етиб келганди. Чорак финалда эса у россиялик бошқа бир теннисчи Натела Жалимидзега қарши кортга чиқиб, 6:2, 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финалга йўл олганди. 

Ҳозиргина якунига етган ярим финал баҳсида Сабина турнирнинг учинчи ракеткаси россиялик Ксения Ликинадан устун келди. Аниқроғи, биринчи сетни 2:6 ҳисобида бой берган Ликина иккинчи сетнинг тўртинчи геймидан сўнг курашни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу вақтга келиб Шарипова 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди. 

Ҳамюртимизнинг бош мукофот учун учрашувдаги рақибаси яна бир рус теннисчиси Полина Монова бўлади. Саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган Полина ярим финалда қозоғистонлик Гўзал Айнитдиновани 6:3, 6:4 ҳисобида таслим этди. 






Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
18 июн 20:57:39
Husniddin Mirzaliyev
Kamida o'tan yilgi natija!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг