UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0 20:35Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Германияга ютқазди, Ўзбекистон-2 эса Англияни ютиб, етакчилар қаторига қўшилиб олди 0 18:15Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 16 та медаль: шуларнинг 5 таси олтин! 0 17:29Шарифа Давронова фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиб, икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди 0 16:08Хамзат Чимаев Абу-Дабида жанг қилади 0 14:53Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0 09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0 21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0

02 авг 11:26
Янгиликлар

Гимнастика, Осиё ўйинлари

Сабина Ташкенбаева: "Осиё ўйинларидаги дебютимда максимал равишда ҳаракат қиламан"

Хабарингиз бор, 18 август куни Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олди.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар билан блиц-интервьюлар ташкил этиб келмоқда. "Шоҳсупа сари йўл" лойиҳасининг навбатдаги сонида бадиий гимнастикачимиз Сабина Ташкенбаева бўлади. Осиё чемпиони, Жаҳон кубоги ва IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” совриндори учун яқинлашиб келаётган Осиё ўйинлари дастлабкиси бўлади.

Бадиий гимнастикани илк кўришимдаёқ ёқтириб қолганман

Олти ёшимда онам спорт гимнастикаси тўгарагига олиб борганлар. Ўшанда мураббий ортиқча вазним бўлганлиги сабаб мени қабул қилишни истамаганди. Ҳафа бўлмаганман. Тўғриси, ўшанда спорт гимнастикаси мени ўзига мафтун қила олмаган. Спорт мактабидан чиқиб кетаётганимизда бадиий гимнастика бўйича ўтказилаётган машғулотларни кўриб қолдик. Ўшанда биринчи маротаба кўришимдаёқ спортнинг ушбу турини ёқтириб қолганман. Ойимга айнан ўша ерга олиб боришларини илтимос қилганман. Шу тариқа, бадиий гимнастикадаги фаолиятим бошланган.

Овқатланиш ва ташқи кўринишимиз доимо назоратда

Барча спортчилар каби менда ҳам диетологлар билан бирга ишлаб чиқилган овқатланиш тартибим бор. Гимнастикачиларнинг таом рациони бошқа спортчиларникидан фарқ қилади. Масалан бизга ҳамирли овқатлар ва ширинликлар истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки, вазн бизнинг спортимизда жуда катта аҳамиятга эга. Нонуштага асосан оқсил кўп бўлган таомлар истеъмол қиламиз: турли кашалар, баъзида пишлоқ ҳам. Тушликка эса гўштли овқат, бульонлар. Кечки овқатга эса сутли маҳмулотлар, ҳўл ва қуруқ мевалар еймиз. Вақти-вақти билан қора шоколад истеъмол қилишимизга руҳсат беришади. Агар вазн билан боғлиқ муаммо бўлмаса сиз учун кўп нарсага руҳсат бор. Аммо, биз ҳар куни тарозидан ўтамиз. Умуман олганда, ташқи кўринишимиз доимо назоратда.


Кумири - Оксана Чусовитина

Кумирим - афсонавий спортчи, мамлакатимиз фаҳри Оксана Чусовитинадир. У мен ўрнак олишим учун ҳақиқий намунадир. Унинг меҳнатсеварлиги, ўз ишини севиши ҳар қандай спортчи учун ўрнак бўла олади. У эришган ютуқларига қарамай очиқкўнгил ва оддий инсон. Чусовитина доимо қийин паллада қўллаб-қувватлай олади. Машғулотларга масъулият билан ёндошиши мени ҳайратлантиради.

Бокудан хотира

Бу 2017 йили Бокуда ўтказилган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” вақтида бўлган. Кумирим Оксана Чусовитина ҳам ўша мусобақада иштирок этган ва бизни қўллаб-қувватлаш учун залга ташриф буюрган. Аксига олиб ўз чиқишимда мен доимо яхши бажарган машқ ўша куни кўнгилдагидек чиқмади. Бироз ҳафа бўлдим. Шунда Оксана олдимга келди ва мен бажарган машқни ўзи такрорлашга уриниб кўрди ва ушбу машқни ўзининг эркин дастурига киритмоқчи эканлигини айтди. Бу мен учун бироз кулгили кўринди, аммо якунда табассум билан ўша машқни бехато бажариб бера олдим. Бу Чусовитина томонидан кўрсатилган юксак инсонийлик намунаси эди. У мени шундай таъсирли тарзда қўлладики, мен қилган хатоимни англаб етиб, мураккаб элементни беҳато бажаришни уддаладим.    


Ўз ишингни севишинг лозим

Мен ва менинг севимли мураббийим Л.В Власованинг ўз орзуларимиз, чемпионликка эришиш йўлида юксак мақсадларимиз бор. Аммо бунинг учун тинмай меҳнат қилиш лозим. Ўз ишингни севишинг ва эришилган натижа билан тўхтаб қолмаслигинг керак. Шунингдек, бу йўлда яхши мураббийнинг аҳамияти катта.

Осиё ўйинларидаги дебют мен учун жуда муҳим

Олдинда турган Осиё ўйинлари мен учун дастлабкиси ҳисобланади. Бу мен учун жиддий ва жуда муҳим мусобақа. Олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Аммо, мамлакатимиз учун муҳим бўлган медалларни қўлга киритиш учун максимал равишда ҳаракат қиламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг