UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09"Ливерпуль” 92 миллион евролик трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:38Оқ уйдаги UFC турнири иштирокчиларига бонус учун қанча пул ажратилиши айтилди 0 15:54Уимблдон-2026 турнирининг мукофот жамғармаси рекорд даражага етди 0 15:27Муҳиддин Мамажонов ва Азамат Нуфтиллаев камар учун жанг қиладиган Octagon 87 турнири бугун ўтказилади (барча тафсилотлар) 0 14:56Сречко Катанец Жаҳон чемпионати олдидан ўзбекистонликларга мурожаат йўллади 0 14:24Ўзбекистон академик эшкак эшиш бўйича Европа чемпионини маҳаллийлаштирди 0 13:49Осиё чемпионатида иштирок этадиган қиличбозларимиз маълум 0 13:17Эдди жанг олдидан Фьюридан 49 килограмм оғирроқ чиқди + ФОТО 0 12:48Дэвид Бекхэм Голливуддаги "Шон-шараф аллеяси"да юлдуз олган илк футболчига айланди + ФОТО 0 12:19Суд Оқ уй UFC турнирини бузишга бўлган уриниш бўйича сўнгги қарорини эълон қилди 0 11:46UzChess Cup III. Мадаминовда тўртинчи ғалаба, уч ўзбек йигити Топ-3`таликда! 0 11:18Almaty Juniors Asian Cup 2026. Ёшларимиз 18 та медаль билан 12 давлат орасида биринчи бўлишди 0 10:44Жалолиддин Машарипов: "26 талик рўйхатда бўлишим керак" 0 10:13Омад туфайли асосий тўрга қўйилган Раҳимова Лондон турнирида 1/4 финалга чиқди 0 09:37Мамажонов - Мадраҳимов, Нуфтиллаев, Тайсон ва бошқалар. Octagon 87 турнири олдидан face-to-face маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

14 июл 15:56
Янгиликлар

Енгил атлетика

Сафина Садуллаевадан АҚШда Токиодагидек сенсация кутамиз

15-24 июль кунлари АҚШнинг Орегон штати, Южин шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

“Спорт қироличаси” номини олган ушбу йўналишдаги дунё биринчилигида Сафида Садуллаева юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Баландликка сакраш дастурида жаҳонда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бораётган вакиламизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларида қайд этган 1.96 метр натижаси унга жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим қилган эди. Ушбу мақоламизда бўлажак дунё биринчилиги ва Садуллаеванинг рақиблари ҳақида сўз боради.

Мусобақада 192 мамлакатдан 1972 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Аввало, унинг аслида ўтган йили ўтиши лозимлиги, бироқ Токио-2020 Олимпия ўйинлари билан параллель бўлиб қолгани боис 2022 йилга қолдирилганини эслатиб ўтиш лозим. Шунингдек, ушбу жаҳон чемпионати тартиб бўйича 18-бор ўтказилаётган бўлса, илк бор АҚШ ҳудудида ташкил этилаётгани билан аҳамиятли.

Баҳсларда 49+1 кўринишидаги медаллар жамланмаси ўйналади. Яъни, 49 йўналишда беллашувлар ўтказилса, уларда давлатлар тўплаган баллар бўйича умумжамоа ҳисобида ҳам совриндор мамлакатлар алоҳида тақдирланади. Йўналишлар аввалги ЖЧ билан солиштирганда ўзгармаган бўлса ҳам, эркаклар ўртасидаги спортчи юриш дастури 50 кмдан 35 кмга қисқартирилган.

Умумий ҳисобда, сўнгги 2019 йилги жаҳон чемпионати ғолибларининг 43 нафари, шунингдек, Токио-2020 Олимпия ўйинларида ғалаба қозонган 42 атлет қатнашчилар рўйхатига киритилган. Улар орасида дунё биринчиликларида энг кўп шоҳсупага кўтарилган спортчи 36 ёшли америкалик югурувчи Эллисон Феликс бўлиб, унинг ҳисобида ЖЧларининг 13 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медаллари бор.

Энг кўп иштирокчи, шубҳасиз мезбонларда. Америка жамоаси ўз уйида ўтадиган мусобақада 177 атлет билан иштирок этади. Кейинги поғоналарда Германия (88), Япония (68), Ямайка (65), Испания (61), Италия (60) каби жамоаларни учратиш мумкин.

Ана энди, Садуллаева билан баландликка сакраш секторида рақобат олиб борадиган атлетлар ҳақида. Ушбу дастурда 19 мамлакатдан 31 спортчи жаҳон чемпионатига йўлланма олган. Улар орасида мавсумнинг амалдаги етакчиси украиналик Ярослава Магичух (2.03 м), 1.98 метрни забт эта олган бошқа бир украин атлети Ирина Герашенко ҳамда италиялик Елена Валлотигара, улардан 1 см паст кўрсаткичга эга ямайкалик Ламара Дистин, шунингдек, 1.96 метрга сакрай олган Вашти Куннингем (АҚШ), Кристина Овчинникова (Қозоғистон), Ангелина Топич (Сербия), Никола Олислагерс ҳамда Элеанор Петтерсон (иккиси ҳам Австралия) каби спортчиларни алоҳида кўрсатиш мумкин.

Мутахассислар финалда медаллар учун кураш юқоридаги номлар орасида кечишини тахмин қилишмоқда. Бироқ улар Токио-2020 арафасида ҳам шунга ўхшаш фикр билдиришганида Садуллаева финал йўлланмасини қўлга киритиш баробарида олтинчи поғонани эгаллагани кўплаб халқаро экспертлар учун кутилмаган натижа сифатида қаралган эди. Умид қиламизки, бу гал ҳам Сафина ажойиб иштироки билан яна бир бор мухлислар олқишига сазовор бўла олади.

Ушбу йўналишда саралаш баҳслари 16 июль, финал дастури эса 19 июль санасига белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг