UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

27 янв 14:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саидёқуб Қаҳрамонов Умар Нурмагомедовни реванш жангига чорлади: "Бу UFC'даги охирги жангим бўлади"

Ҳамюртимиз Саидёқуб Қаҳрамонов Умар Нурмагомедовни реванш жангига чорлади.

Энг енгил вазнда ўзбекистонлик UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов (10-3) россиялик Умар Нурмагомедовни (16-0) жангга чорлади. Аввалроқ, Умар Нурмагомедов UFC'га мурожаат қилар экан, 11 март куни энг енгил вазндаги ҳар қандай жангчига қарши октагонга кўтарилишга тайёр эканини билдирган эди.

"Умуман олганда, мен 15-рақамли жангчиман, шунчаки бу жангни менга беринг. Бу менинг сўнгги жангим бўлади. Ҳаёт ёки ўлим вазиятидаман. Агар ўлсам, ўз промоушенимга эътиборимни қаратаман. Дана Уайт, кичик шаҳарча яратинг", - деб ёзган Қаҳрамонов Twitter тармоғидаги расмий саҳифасида.

Қаҳрамонов сўнгги бор 2022 йилнинг 18 декабрь куни Лас-Вегас шаҳри (АҚШ)да ташкил этилган UFC Fight Night мусобақаси доирасида россиялик Саид Нурмагомедовга (17-2) қарши октагонга кўтарилиб, сабмишен эвазига мағлуб бўлган эди.

Умар Нурмагомедов эса охирги жангини 14 январь куни Лас-Вегас (АҚШ)да ўтказилган UFC Fight Night турнирида бразилиялик Раони Барсельосга (17-4) қарши ўтказиб, техник нокаут билан ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг