UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0

10 сен 08:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сакен Полатов боксчиларимиз билан учрашди + ФОТО

Хабарингиз бор, Екатеринбургда бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари мусобақага ҳар томонлама тайёр бўлиб улгуришган. 

Жаҳон чемпионати старти олдидан Екатеринбургдаги "Онегин" меҳмонхонасида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов жаҳон чемпионатида иштирок этадиган боксчиларимиз ва мураббийлар билан учрашди. 

Йиғилиш давомида Ўзбекистон мусобақада совринли ўринлар учун энг асосий даъвогар эканлиги, халқимиз спортчилардан юқори пробали медалларни кутаётганлиги таъкидланди. С.Полатов яқинлашиб келаётган мусобақада иштирок этадиган боксчиларимизга омад тилади. 

Мазкур тадбирнинг кулминацион нуқтаси Ўзбекистон бокс федерацияси ташаббуси билан ишланган видеороликнинг намойишига тўғри келди. Юракларгача етиб борган ушбу видеороликда жаҳон чемпионатида қатнашадиган боксчиларимизнинг оила аъзолари иштирок этишган. Видеони томоша қилиб, боксчи ва мураббийларимизнинг кайфияти кўтарилганига, баъзи ҳолатларда эса кўзидан ёш чиққанига гувоҳ бўлдик. Бир сўз билан айтганда - мотивацион ролик. Ушбу роликда боксчимиз Фанат Қаҳрамоновнинг бувиси томонидан тайёрланган Самарқанд нонлари ҳам акс этган. Айнан ўша нонлар бугун боксчиларимизга олиб келинди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу учрашувдан сўнг йигитларимиз ортида Ватани, халқи ва оиласи турганини янада чуқурроқ ҳис қилишди ва жаҳон чемпионатида юқори натижалар учун астойдил ҳаракат қилишларини айтиб ўтишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
10 сен 15:23:47
Sherzodbek
Bokschilamizga omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг