UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

28 апр 07:38
Янгиликлар

Спорт курашлари, Токио-2020

Саломат Кўчимова: "Мақсад битта - Олимпиада йўлланмаси!"

Шу кунгача ўтказилган олимпия ўйинларида Ўзбекистон аёллар кураши терма жамоаси аъзолари иштирок этишмаган.

Ҳар сафар йўлланмага бир қадам қолганида ана шу имкониятни қўлдан чиқарганмиз. Бу галги тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасидан мураббийларимизнинг умидлари катта. Биз айни мавзу юзасидан терма жамоа мураббийларидан бири Саломат Кўчимова билан сухбатлашдик. 

- Карантин даври ҳаммамиз учун синов ҳисобланади. Сиз ва шогирдларингиз бу кунларни қандай ўтказяпсизлар?

- Биз бу синовни сабр қилиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, машғулотлардан чекланмасдан, уй шароитида ўтказяпмиз. Карантин бутун Ўзбекистан халқи учун катта синов. Худо хоҳласа, бу синовлардан катта талофат ва йўқотишларсиз ўтиб оламиз. 

- Шогирдларингизнинг машғулотини онлайн тарзда кузатиб боряпсизми?

- Албатта, ҳар кунлик машғулотларни назорат қилиб боряпмиз. Тўғри, тўлақонли машғулот ўтказишнинг сира ҳам иложи йўқ. Лекин бор имкониятдан фойдаланган ҳолда шуғулланяпмиз. Олдимизга қўйган мақсадларимиз улкан. Насиб қилса, уларга босқичма-босқич эришиб борамиз. 

- Шогирдингиз Шоҳида Аҳмедова 2018 йили Аргентинада ўтган ўсмирлар Олимпиадасининг кумуш медали совриндори ҳисобланади. Табиийки, катталар терма жамоасининг умидли аъзоларидан. Унинг бугунги ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Шогирдим билан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳар куни бирга машғулот ўтказяпмиз. Шоҳиданинг ҳозирки ҳолати яхши. Юқорида айтганимдек, жамоавий шароитда эмасмиз. Лекин машғулотни тўхтатганимиз йўқ. Бизни олдинда лицензион турнирлар кутиб турибди. Мақсад битта - Олимпиада йўлланмаси!

- Олимпиаданинг бир йилга кечиктирилиши аёллар терма жамоаси аъзолари учун фойдали бўлдими ёки аксинча?

- Биз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун астойдил киришган эдик. Қизларимизнинг ўша пайтдаги тайёргарлиги, кўзининг ёниб туришини инобатга олсак, Олимпиаданинг қолдирилиши биз учун яхши бўлмади. Бошқа томондан эса тайёргарликнинг янада кучайтириб олиш, рақибларга қарши муносиб ҳозирлик кўриш учун фурсат юзага келди. Энди ҳозир бутун дунё бир хил ҳолатда. 

- Қизларимизнинг натижалари йилдан-йилга ижобий кўриниш оляпти. Ёшлар ўртасидаги жаҳон ва қитъа чемпионатлари, ўсмирлар Олимпиадасида ғолиб ҳамда совриндорларимиз бор. Бу ўсишни нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? Селекция натижасими ёки бошқа омиллари борми?

- Бизнинг спорт турида қизларга бўлган эътибор сезиларли даражада кучайтирилди. Олдинлари бир-иккита вилоятда саноқли қизлар бор эди. Мен буни ўзимдан қиёс қиламан. Курашчи сифатида 16 йил мусобақаларда иштирок этдим. У пайтларда кураш билан шуғулланадиган қизлар кам эди. Ҳозир эса деярли барча вилоят курашчи-қизлари Ўзбекистон чемпионатларида қатнашяпти. Бунинг натижасида кучли рақобат юзага келган. Спортчиларни рағбатлпнтириш, уларга бўлган эътибор қизларимизни руҳлантиряпти. Қолаверса, ҳар бир ўқув-машғулот йиғинига спортчининг мураббий ҳам жалб этиляпти. Бош мураббийга ҳар бир вилоятдан тренерлар кўмаклашяпти. Табиийки, бу ёндашув қизларимизнинг ўсишига катта хисса қўшяпти. 

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг