UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Дияр Нургожай UFC'даги кейинги жангини Қатарда ўтказади 0 10:17Ўн иккита "финиш" қайд этилган UFC Fight Night 291 турнирнинг барча натижалари 0 09:46Aktau Asian Open 2026. Биринчи кун 6 та медаль қўлга киритдик, 3 таси олтин! (+ФОТО) 0 09:15Мессининг дубли "Интер Майами"га "Атланта"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:44Жалолов рингга чиққан оқшомнинг асосий жанги иккинчи раундда тўхтатилди 0 08:13Хоакин Баклини нокаут қилишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 07:42Теннисчиларимиз J200 Фарғона турнирида учта чемпионликни қўлга киритди 0 07:11"Барселона" Испания чемпионати стартидаги ғалабалар бўйича "Реал" рекордини такрорлади 0 00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0

25 сен 10:10
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Самарқандда Осиё чемпионати якунланди + ФОТО

Самарқанд шаҳридаги эшкак эшиш каналида очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича катталар ўртасида ўтказилган Х Осиё чемпионати ниҳоясига етди.

Иккинчи кунги баҳсларда иштирокчилар 10 километр масофага сузишда совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Анъанага кўра, биринчи бўлиб стартга эркаклар чиқишди. Мазкур мусобақада жами 21 нафар спортчи баҳсларга киришдилар. Улар орасидан уч нафар спортчимиз – Абдужалил Абдуғаниев, Никита Корнилов ва Бекмурод Кенжаев ўрин эгаллашди.

Қизғин кечган баҳсларнинг якунларига кўра биринчи бўлиб маррага япониялик Таишин Минамиде етиб келди. У белгиланган масофани 1 соату 58 дақиқа 21.2 сонияда сузиб ўтди. Кумуш медални Хитой Тайпейи вакили Чо Ченг Чи (1 соат 58 дақиқа 21.5 сония) қўлга киритган бўлса, кучли учликка кунчиқар юртнинг яна бир спортчиси Таики Нонака якун ясади. Ўн километр масофани у 1 соату 58 дақиқа 35.8 сонияда сузиб ўтди.

Ҳамюртларимиз орасида энг яхши кўрсаткичга Никита Корнилов эришди. Иқтидорли спортчимиз белгиланган масофани 2 соату 20 дақиқа 40 сонияда сузиб ўтиб, 13-натижани қайд этди.

Хотин-қизлар ўртасидаги мусобақаларда жами 15 нафар спортчи баҳсларга киришди. Мазкур мусобақада энг юқори натижа (2 соату 07 дақиқа 27.2 сония)ни қайд этган Хитой Тайпейи вакиласи Ю Вен Тенг Осиё чемпионидек шарафли номга сазовор бўлди

Тақдирлаш маросимида Осиё сузиш федерацияси Бош котиби Таха Ал-Кишри, Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон сузиш федерацияси раҳбарияти иштирок этишди.

Шу тариқа, очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича Х Осиё чемпионати баҳслари якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг