UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

11 июн 13:54
Янгиликлар

Бошқалар

Самарқандда қўл жанги бўйича ғолибга 2000 доллар ваъда қилинган илк халқаро турнир ўтказилади

15 июнь куни Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида қўл жангининг профессионал Р-1 йўналиши бўйича илк маротаба халқаро турнир бўлиб ўтади.

Қоидага кўра, мусобақа иштирокчилари жангдан олдин, 14 июнь куни вилоят мусиқали драма театри олдидаги саҳнада юзма-юз учрашади ва тарозидан ўтишади. Дастурдаги асосий ва рейтинг жангларида Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, АҚШ ва Ўзбекистон қўл жанги усталари қатнашади.

Асосий жанг ғолиби 2000, иккинчи ўринни эгаллаган спортчи 1000 АҚШ долларига эга бўлади. Рейтинг жанглари ғолибларига 1000, иккинчи ўрин соҳибларига 500 доллар ажратилган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, куннинг асосий жанги иштирокчилари - ўзбекистонлик Жаҳонгир Жумаев ва россиялик Магомед Ибрагимов аввал ҳам, Москвада бўлиб ўтган турнирнинг матч-реванш йўналишида тўқнаш келишган. Ўша жангда Жаҳонгирнинг қўли баланд келган эди.

Рўйхатдан ўтган 12 профессионал спортчидан 5 нафари Ўзбекистон вакилларидир.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг