UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

26 дек 10:58
Янгиликлар

Шахмат, Фотогалерея

Самарқандда шахмат бўйича VI жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Самарқанд шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича VI жаҳон чемпионати бошланади.

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) томонидан 2017 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақанинг бу галги баҳсларида 52 мамлакатдан 338 нафар, жумладан, юримиздан 33 нафар шахматчи иштирок этади. 

Қатнашчилар орасида дунё рейтингида юқори ўринларда бораётган Магнус Карлсен, Ян Александрович, Фабиано Каруана, Нодирбек Абдусатторов, Левон Аронян каби етакчи шахмат юлдузлари, чемпионлар борлиги VI жаҳон чемпионати нуфузи баландлигидан далолат беради.  

Умумий соврин жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган мазкур жаҳон чемпионати дастурига шахматнинг блиц ва рапид йўналиши киритилган бўлиб, ФИДЕ рейтингида 2550 (эркаклар) ва 2250 (аёллар) рейтингидан паст бўлмаган спортчилар иштирок этиши белгиланган.  

Чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти Аркадий Дворкович, Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбари Алишер Саъдуллаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, иштирокчиларни табриклади.

Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов ФИДЕнинг мазкур нуфузли чемпионати мамлакатимизда ўтказилаётгани юртимизда кейинги йилларда спортни, жумладан, шахматни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси эканлигини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги туфайли бугунги кунда мамлакатимизда шахмат тури оммалашиб бормоқда. Бунинг натижасида спортчиларимиз Осиё ва жаҳон биринчиликларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

– Марказий Осиё минтақасида бугунги кунда шахматнинг ривожланиб боришида Ўзбекистоннинг катта роли бор, – деди ФИДE президенти Аркадий Дворкович. – Бу заминда шахмат бир неча асрлик тарихга эга. Биз Ўзбекистоннинг бой шахмат анъаналарини ҳурмат қиламиз ва унинг яқин орада шахмат бўйича энг кучли давлатлардан бирига айланишига ишонамиз.

Очилиш маросими давомида бадиий дастур намойиш этилди ҳамда мусобақаларга қуръа ташланди.

VI жаҳон чемпионатининг рапид йўналиши 26-28 декабрь кунлари 13 турда, блиц йўналиши эса 28-30 декабрь кунлари 21 турда бўлиб ўтади.

– Шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтган йил Қозоғистонда ўтказилган V жаҳон чемпионатида илк бор қатнашгандим, – дейди шу йилнинг ноябрь ойида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чемпион бўлган Афрўза Ҳамдамова. – Бу мусобақа мен учун тажриба тўплаш учун имконият бўлганди. Юртимизда ўтказилаётган чемпионатга пухта тайёргарлик кўрдим. Албатта, рақиблар номдор ва жуда кучли. Шунга қарамай мусобақаларда яхши иштирок этиб, кучли ўнликка киришни мақсад қилганман.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг