UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0

02 май 07:44
Янгиликлар

Болалар спорти

Самарқандда “Спорт ойлиги” бошланиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

Кеча республикамизнинг барча ҳудудларида “Спорт ойлиги” бошланиши муносабати тантанали тадбирлар ўтказилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири бўлган ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароит яратишга йўналтирилган иккинчи ташаббус доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида қатор оммавий спорт тадбирлари, қизиқарли беллашувлар, спорт усталари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

2019 йилнинг май ойини “Спорт ойлиги” деб эълон қилинганлиги ҳам мазкур йўналишдаги ишларнинг янада жадаллашишига, аҳолининг, айниқса ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишини оширишиши хизмат қилади.

 

 

Кеча Самарқанд шаҳридаги “Динамо” марказий стадионида “Спорт ойлиги”га тантанали тарзда старт берилди.

Ушбу оммавий спорт байрамида 5000 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, вилоятнинг таниқли санъаткорлари иштирокида маданий дастур, 15 та спорт тури бўйича 500 нафар ёшлар ва ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг