UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

25 авг 17:29
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Самарқанддаги Жаҳон чемпионатида россиялик эшкак эшувчи билан боғлиқ ғаройиб ҳодиса рўй берди

Хабарингиз бор, шу кунларда Самарқанд шаҳри байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Бугун мусобақанинг сўнгги куни доирасида россиялик каноэчи Захар Петров 500 метр масофага финал босқичида иштирок этди.

Петровнинг чиқишида ғаройиб ҳодида юз берди. У финишга оз қолганида қайиғи ағдарилиб кетди, шунга қарамасдан, қайиқ камони финишни биринчи бўлиб, кесиб ўтди. Бироқ расмий протоколда Захарнинг натижаси дастлаб, ҳисобга олинмади.






Шундан сўнг, нейтрал мақомидаги спортчи Петров томони ташкилотчиларга протест билдиришди. Қайта текширишлардан сўнг, Захарнинг олтин медаль қўлга киритгани эълон қилинди.



Аммо бироз олдин эълон қилинган янгиликларда Захардан олтин медаль олингани ва у расмий протоколда финишга қадар етиб кела олмагани қайд этилди. Олтин медаль эса иккинчи бўлган молдовалик Сергей Тарновскийга насиб этди.

Маълум бўлишича, Россия эшкак эшиш федерацияси ушбу қарордан сўнг, яна бир бор ташкилотчилар томон протест киритишган.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг