UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

13 май 09:18
Янгиликлар

Кураш

Самарқандлик белбоғли курашчилар кучлилар қаторида

Кейинги йилларда ёшлар орасида миллий спорт турларимиздан саналган белбоғли курашга бўлган қизиқиш яна ҳам кучайган.

Боиси, мамлакат миқёсида ўтадиган ҳар бир миллий чемпионат ёки турнирда нафақат водий вилоятлари балки воҳа ҳудудлари ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этиб, кучлилар қаторидан жой эгалламоқда. Бу борада Самарқанд вилояти полвонларининг ҳам алоҳида ўрни бор. Ташкил этилаётган республика даражасидаги барча беллашувларда фаол иштироки билан эътирофга сазовор бўлишмоқда. 

Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг мавжуд спорт турлари қаторидан мустаҳкам ўрин олган белбоғли кураш бўлими вилоят терма жамоалари шаклланадиган, истеъдодлар камол топиб, мамлакат терма жамоаларига муносиб издошлар етказиб берадиган ва яна бир муҳим жиҳати - мутахассис-мураббийлар тайёрлаб берадиган марказ саналади. 

Мактаб-интернат директори, вилоят белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори Баҳодир Бердиқулов ва тажрибали мураббийлар бошчилигида  белбоғли кураш билан шуғулланаётган ўқувчилар учун шароитлар етарлича муҳайё этилган. 

Бундай замонавий ва қулай шарт-шароитлардан мақсадли фойдаланган белбоғли курашчилар юқорида таъкидлаганимиздек, мусобақаларда иштироки фаол бўлмоқда, натижалари ҳам мақташга арзигулик. Ҳатто Осиё ва жаҳон чемпионати совриндорлари борлиги белбоғли курашга бўлган қизиқиш юқори эканлигидан далолат.  

Жумладан, Даврон Абдуманнонов 2014 йил жаҳон чемпионатида биринчи ўрин, Бунёд Тўхтасинов 2012 йил иккинчи ўрин, Гулмира Исматова кўп бор Осиё ва жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндори, Қодир полвон Эрназаров жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлса, Ислом Норбоев  иштирокчиси ҳисобланади. Халқаро мусобақаларда иштирок этиш анъанаси давом этмоқда. 

Демоқчи бўлганимиз, мактаб-интернатининг белбоғли кураш бўйича тарбияланувчилари Холмурод Анваров (60 кг.) ва Шехроз Суюнов (77 кг.) лар жорий йил Олмалиқ шаҳри мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилишган. Айни пайтда ҳар иккала спортчилар терма жамоа таркибида машғулотларга зўр беришган. 

Албатта, вилоят терма жамоаси сифатида мусобақаларда иштирок этиб, водий полвонлари билан тенг кўраш тушаётган шогирдларнинг совринсиз қайтишни ор билган, улар камолоти йўлида доим изланишда бўлган мураббий-устозларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ. 

Ўз вақтида кураш ва белбоғли кураш давраларини олди бўлган, кўп бор шоҳсупага кўтарилиб, шода-шода медалларга эга бўлган ва Самарқанд вилояти шарафани муносиб ҳимоя қилган полвонлар - Баҳодир Бердиқулов (мактаб-интернат директори, вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси), Ҳусниддин Маманов (мураббий), Ғанишер Бердиқулов (белбоғли кураш бўйича вилоят терма жамоаси ҳамда бўлим бош мураббийи), Қодир Эрназаров (мактаб-интернат ва вилоят терма жамоаси мураббийи ), Ойбек Дўстмуродовлар бугун миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни вилоятда кенг оммалаштиришда, ўнлаб, юзлаб ёшларни шу спорт тури орқали мақсад-муддаоларига етишида кумакчи бўлаётганини айтмаса бўлмас. 

Шунингдек, вилоятдаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари билан ҳам селекция ишлари бўйича яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳамкорликдаги  ишларда Баҳодир Каримов (Булунғур), Зоҳид Ўролов (Нуробод), Аширали Яхшиноров (Тойлоқ), Мафтунбек Ҳошимов (Пастдорғом) сингари мураббийлар доим фаоллиги билан ажралиб туришади. 

Қодир полвон ЭРНАЗАРОВ, белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати совриндори, спорт устаси, Тойлоқ ИОЗМИ 1-тоифали мураббийи: 

- Кураш қонимизда бор. Ота-боболаримизнинг ҳаммасиям курашга ошно бўлишган, боболарим Хомид полвон, Холмўмин полвон, амакимиз Сирожиддин  полвонлар тўй курашларда елкаси ерга тегмаган, орият ва ғурур биринчи ўринга қўйган курашчилар бўлишган. Отам Аслиддин Холмўминов ҳам кураш бўйича мамлакат миқёсидаги беллашувларда бир қатор совринларни қўлга киритган. 12-13 ёшларимизда устозимиз Ҳусниддин полвон Мамановнинг курашларига ҳавас қилиб белбоғли курашга кириб келдик.

Бугунги кунда  мураббий сифатида мактаб-интернатида йигирма нафар ўқувчиларга белбоғли кураш сирларини ўргатиб келяпмиз. 2019 йил июль ойида Олмалиқда ўтадиган жаҳон чемпионатида икки нафар шогиридимизнинг шоҳсупага кўтарилиши учун машғулотларга зўр бериб, тайёргарлик кўряпмиз. Мақсадимиз - шогирдлар камолни кўриш, миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни вилоятимиз бўйлаб кенг оммалаштириш, янги-янги истеъодларни катта спорт сари етаклашдан иборат бўлаверади.

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг