UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

22 май 14:50
Янгиликлар

Дзюдо

Самарқандлик ўсмирлар Ўзбекистон чемпионатида биринчи бўлишди

Фарғона Олимпия захиралари коллежида ўсмирлар (2006-2007 йилларда туғилганлар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Уч кун давомида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 700 нафарга яқин дзюдочилар 10 тадан 20 та вазн тоифасида мусобақа медаллари учун татамига чиқишди. 

Мусобақа якунига кўра, ўсмирлар ўртасида Самарқанд вилояти терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Қўҳна ва ҳамиша навқирон кенг вакиллари уч кунлик беллашувларда 2 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритишди. Тошкент вилояти дзюдочилари 2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этишган бўлса, кучли учликка 2 та олтин ва 2 та бронза медали билан мезбонлар - Фарғона вилояти вакиллари якун ясашди. 

Кейинги ўринларни эгаллаган Хоразм, Қашқадарё, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри жамоалари таркибида бир нафардан Ўзбекистон чемпиони бўлди. Умумий олганда, тўққиз вилояти дзюдочилари мамлакат чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари сафидан жой олишди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг