UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

19 сен 17:13
Янгиликлар

Футбол

Самарқанднинг "Динамо"си Жоэль Кожони "Истиқлол"га 300 000 долларга сотишни истамади

Эроннинг "Истиқлол" клуби Самарқанднинг "Динамо" клубидан Жоэль Кожони сотиб олишга уриниб кўрди.

Бироқ "Динамо" қирғизистонлик ҳужумчини 300 минг долларга сотишга рози бўлмади. Бу ҳақда Кожонинг турмуш ўртоғи маълум қилди. Маълумотларга кўра, Жоэлнинг товон пули 1 миллион долларга тенг бўлган.

Кеча тунда Эронда трансфер ойнаси ёпилди ва энди Кожо "Динамо"да қолиши аниқ. Футболчининг Самарқанд клуби билан 2025 йил охиригача шартномаси бор.

Футболчининг ўзи Қирғизистон ОАВга қисқа интервью берди: "Энг катта мақсадим ҳали олдинда. Бироқ мураббийим ва клуб раҳбарияти келиб тушган таклифни рад этишди. Бу ҳолат юрагимга оғир ботди. Бу мураббий ва клуб раҳбарияти ҳаётимни барбод қилишди.

Мураббий ва раҳбарларни менга нисбатан қилган иш учун оллоҳ кечирмайди. Мен футболга бўлган бор умидимни йўқотдим, дўстлар, футбол ўйнаш учун умуман кайфият, хоҳишим йўқ", - деди Кожо. 

"Менимча, ҳақиқатни айтиш керак. Эрон клуби трансфер учун 300.000$ таклиф қилди. Тунги соат 00:30 га қадар музокара давом этди. Сўнгги лаҳзада "Динамо" директори мураббий кўрсатмасига кўра шунчаки қўнғироқларга жавоб бермай қўйди. Мураббий йил бошида агар кучли клуб Кожога таклиф билан чиқса уни қўйиб юборишини ва футболчи учун хурсанд бўлишини айтганди. Ўшанда 100.000$ га қўйиб юборишга рози бўлганди. Ҳозир эса 3 март кўп таклиф қилишди. Кун бўйи улар бизни умидлантиришди ва сўнгги лаҳзада трансфер амалга ошмай қолди", - деди футболчининг турмуш ўртоғи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг