UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0

12 окт 17:57
Янгиликлар

Самбо

Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида ҳозирча 3 та медаль

Пойтахтимизда самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг иккинчи куни яна 12 та вазн тоифасида ғолиб аниқланади. Бир неча дақиқа аввал финал беллашувларига старт берилди ва ҳозиргача 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлиб улгурди. 

-56 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гавҳар Қосимова финалгача етиб борди ва афсуски ҳал қилувчи жангда россиялик Екатерина Цибертга ютқазиб қўйди. Шу тариқа, у жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Ёшлар ўртасидаги -44 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда россиялик Галина Каштановага тенг келувчи рақиба топилмади. Беларуслик Виктория Мажуха кумуш, мўғулистонлик Гунжинлхам Сарантуя ҳамда ҳамюртимиз Гулсимай Бегдуллаева бронза медалини қўлга киритди. 

Ёшлар ўртасидаги -48 кг вазн тоифасида мўғулистонлик Баасанху Бавуудорж жаҳон чемпионига айланди. У финалда руминиялик Даниэла Чиссдан устун келди. Жаҳон чемпионатининг бронза медаллари самбочимиз Мушарраф Ибодуллаева ҳамда россиялик Мария Дорофеевага насиб этди.  

Ғолиб ва совриндорлар:

-44 кг (Ёшлар)

1. Галина Каштанова (Россия)

2. Виктория Мажуха (Беларусь)

3. Гунжинлхам Сарантуя (Мўғулистон)

3. Гулсимай Бегдуллаева (Ўзбекистон)


-52 кг: (Ёшлар)

1. Никита Бушуев (Россия)

2. Давит Ховсепян (Арманистон)

3. Анзори Сидамонизде (Грузия)

3. Сантьяго Валлесила (Колумбия)


-48 кг: (Ўсмирлар)

1. Баасанху Бавудор (Мўғулистон)

2. Даниэла Чисс (Руминия)

3. Мушарраф Ибодуллаева (Ўзбекистон)

3. Мария Дорофеева (Россия)


-52 кг (Ёшлар)

1. Ерасил Бакит (Қозоғистон)

2. Сомон Сангов (Тожикистон)

3. Юрий Яремчук (Украина)

3. Харун Тлишев (Россия)


-56 кг: (Ёшлар)

1. Екатерина Циберт (Россия)

2. Гавҳар Қосимова (Ўзбекистон)

3. Снижана Плиш (Украина)

3. Анета Покорна (Чехия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг