UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0

20 дек 07:23
Янгиликлар

Самбо

Самбо: Жаҳон кубогининг илк кунида 8 та медаль!

Шу кунларда Россия Федерациясининг Москва шаҳрида самбо бўйича катталар ва аёллар ўртасида Жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада мезбонлардан ташқари Арманистон, Беларус, Молдова, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Хитой, Бахрайн, Руминия, Сербия, Хорватия, Винесуэла каби 14 та мамлакатдан жами 130 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Улар орасида 13 нафар Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари ҳам бор.

Илк кунги баҳсларда вакилларимиз 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлишди. Жумладан, ҳамюртларимиздан Давлатжон Ҳамроев (-62 кг) олтин, Улуғбек Рахмонов (-82 кг) кумуш, Суннат Абдумажидов (-82 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса Ибодатхон Оғажонова (-60 кг) ўз вазн тоифасида кумуш, Дилноза Зияева эса (-52 кг) бронза медалини қўлга киритиб, Жаҳон кубогида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Шунингдек, жанговар самбо йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Гадоев 57 кггача вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, унинг жамоадошлари Эрали Абраев (-90 кг) ҳамда Ҳакимжон Исмоиловлар (+100 кг) ўз вазн тоифаларида кумуш медаль билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг