UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

10 ноя 15:23
Янгиликлар

Самбо

Самбочиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги медаллари сони 7 тага етди

Қозоғистонда самбо бўйича катталар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.

Кеча жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувларида 9 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Муросасиз беллашувлар натижасида самбочиларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш медалларга сазовор бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Шаҳзода Азатова -59 килограммда жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган бўлса, Сардор Олимжонов -64 килограммда, Озодбек Муротов -98 килограммда ва Мавлуда Абдуллаева -80 килограммда кумуш медалларни қўлга киритди.

Терма жамоамизнинг умумий совринлари сони 2 та олтин, 5 та кумуш медални ташкил этмоқда.

Бугун, 10 ноябрь куни мусобақанинг сўнгги кунида самбочилар 10 та вазнда кечадиган курашларда гиламга чиқади.  

Терма жамоамиз аъзоларидан Убайдулло Мўминов, Неъмат Ёқубов, Лутфилла Сайдаматов, Мусохон Зиядинов, Зиёд Ҳакимбоев, Ибодатхон Агожонова, Маржона Турсунова ва Феруза Бобоқулова ўз вазнларида ғолиблик учун кураш олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг