26 апр 14:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Санжар Турсунов кореялик рақибига ютқазиб қўйди
Бокс бўйича Осиё чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.
Ҳозиргина -91 кг вазн тоифасидаги финал жанг тугади. Унда ҳамюртимиз Санжар Турсунов Жанубий Корея вакили Хёнг Кю Кимга қарши рингга кўтарилди. Кореялик бу боксчи кеча ярим финалда қозоғистонлик Левитни икки бор нокдаун ҳолатига тушириб қўйганди.
Бугунги финал жангида ҳам у кичик устунликка эга бўлди. Якунда Турсунов рақибига очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб, кумуш медал билан кифояланди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Daje iqboljon xoldorov yutqazdi