UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

18 июн 09:49
Янгиликлар

Дзюдо

Санкт-Петербург турнирининг сўнгги куни 6 та медаль қўлга киритдик, 3 таси олтин + ФОТО

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Анатолий Рахлин Кубоги учун ўтказилган халқаро турнир ўз якунига етди.

Уч кун давом этган ҳамда саккиз мамлакатнинг 2005-2007, 2008-2009 йилларда таваллуд топган дзюдочилари қатнашган мусобақада юртимиз шарафини Тоҳир Файзиев ва Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги ўсмир ва ёшларимиз ҳимоя қилишди. 

Халқаро турнирнинг сўнгги куни дзюдочиларимиз учун омадли ва сермаҳсул бўлди. Муросасиз кечган беллашувлар якунида қизларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Лазиза Ҳайдарова (-40 кг), Умидахон Бурхонжонова (-44 кг), Хуршида Раззоқбердиева (-63 кг) олтин, Сўғдиёна Рафкатова (-52 кг), Аселхан Аралбаева (-57 кг) кумуш, Барчиной Қодирова (-70 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Санкт-Петербургдаги халқаро турнирни 3 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медали билан якунлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг