UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0

13 ноя 13:49
Янгиликлар

Футбол

Сардор Рашидов: "Афифни тўхтатиш учун 50 фоиз куч ишлатилса кифоя, биз барча позицияда Қатардан кучлимиз"

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида навбатдаги учрашувини ўтказади.

Вакилларимиз бу турда Доҳада Қатар меҳмони бўлади. Айни вақтда тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказаётган терма жамоа аъзоларига омад тилаб қоламиз. Биз эса мазкур баҳс олдидан таниқли футболчи Сардор Рашидовнинг фикрлари билан қизиқдик.  

- Эртага бўлиб ўтадиган Қатар Ўзбекистон учрашувидан қандай ўйин кутяпсиз? Умуман терма жамоамизнинг бугунги куни, саралашдаги ўйинлари қандай таассурот қолдирмоқда?

- Эртанги ўйиндан фақат ғалаба кутмоқдамиз ва бунга мажбурмиз. Бошқа натижа кутиш бизни Жаҳон чемпионатидан маҳрум қилиши мумкин. Худди аввалги саралашлардаги каби имкониятларимиз жуда юқори. Биз Қатардан барча нуқталарда кучлимиз ва буни майдонда кўрсатишимиз шарт. 

- Бу ўйин Осиё кубогидаги ўйиндан фарқ қилиши мумкин. Бизда бу сафар устунлик нимада?

- Осиё кубогидан сўнг орадан 8 ой ўтди. Терма жамоамиз бу вақт ичида ўсишга эришди. Буни инобатга олган ҳолда Қатарни таслим қилишимиз керак. Терма жамоамизда ҳамма нарса жойида. 

- Қатарни олдин хотиржам ютиб юрганмиз. Бу терма жамоа ниманинг эвазига кучайди? Эртага бизга кўпроқ нима керак бўлади? 

- Улар хорижлик ва маҳаллий футболчилар эвазига анча ўсди. Шунга Осиё кубогида бизга қийин бўлганди. Очиғини айтганда ўша турнирда ёмон кўрсатмагандик, ўйин томонлама энг яхшиси эдик. Пенальтилар сериясига тайёрланмаганимиз панд берганди. 

- Ҳужумкор позициянгиздан келиб чиқиб эртанги ўйинда олдиндаги футболчиларимизнинг имкониятларига қандай қарайсиз? Табиийки, рақибнинг асосий қуроли ҳам ҳужум Акрам Афиф, Алмоез Али ва ҳоказо...

- Акрам Афиф ҳозир яхши формада. Лекин уни тўхтатиш бизнинг ҳимоячиларга қийин эмас. Ҳусанов, Алиқулов уни зарарсизлантиришга 50 фоиз кучини сарфласа кифоя. Ҳужумдаги футболчиларимизга кўпроқ узоқдан зарбалар беришини таъкидлаган бўлардим. Қатар дарвозабонлари узоқдан зарбаларда кўп хатоларга йўл қўйишади. Буни ички чемпионатда ҳам кўриш мумкин. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг