UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Иқболжон Холдаров иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0 16:38Садриддин Аҳмедовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:17Нурмагомедов чемпионлик жангини қабул қилишга тайёр: у рақибларини айтди! 0 15:56Нидерландиялик ёш иқтидор эгаси "Челси" ва "Тоттенхэм" нишонида 0 15:35Маҳмуд Мурадов Oktagon MMA Лигасидан янги жанг сўради (ВИДЕО) 0 15:04Таэквондочи Жаҳонгир Худойбердиев Жаҳон чемпионати совриндорига айланди! 0 14:53Саидёқуб Қаҳрамонов: "Бу мен ишлаган энг осон пуллар" 0 14:32Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!" 0 14:11Ўзбекистон делегацияси Ислом бирдамлик ўйинларида қанча спортчи билан иштирок этиши маълум 0 13:50Динара Сафина Тошкентда ёш теннисчилар учун мастер-класс ўтказди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 13:29Ҳасанбой Дўсматов мексикалик боксчи билан жанги бекор қилинганига муносабат билдирди 0 13:08"Бавария" Топ-5 лига клублари орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди 0 12:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов Жаҳон чемпионати совриндори 0 12:26UFC 321 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:05GFC 33. Фурқатбек Ёқубов беларуслик рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (ВИДЕО) 0

05 июн 17:17
Янгиликлар

Футбол

Сардор Рашидов Португалиядан қандай қилиб қайтган эди? 130 минг евро маош, Деку ва Қатарга ўтиш воқеаси ҳақида

Теглар :  Сардор Рашидов
Куни кеча "90minutuz" подкастининг навбатдаги сони мухлислар эътиборига ҳавола қилинди.

Кўрсатувнинг бу галги сони Дубайда олиб борилди ва унда таниқли футболчи Сардор Рашидов меҳмон сифатида иштирок этди: 


— Европага қизиққанман, бу хаёлимда доим бўлган. 2019 йилги Осиё Кубогидаги Ўмонга қарши ўйиндан сўнг Португалиядан таклиф келди. Ўшанда “Локомотив” билан шартномам тугаганди. Таклиф: ойига 10 000 евро маош. Шартномани меҳмонхонада имзоладим. Қарасам 2,5 йиллик контракт. Йилига эътибор ҳам бермабман. Роналду туғилган шаҳар, Мадейра оролига кетдим.  Оиламсиз юра олмайман. "Бенфика"га ютқаздик, кейинги ўйинда учта гол урдим. Араблардаги шароитлар билан таққослаб бўлмасди.

Кейин паспортим муддати тугади, Ўзбекистонга қайтдим. Шу пайтда "Қатар СК"дан таклиф келди. Ойига — 130 000 евро! Энди ўйлаб кўринг: Португалияда 10 000 евро, Қатарда эса 130 000. Қайси мухлисдан сўрасангиз ҳам, жавоб бир хил бўлади. Фарқ — 120 минг евро!

Португалиялик агент эса масалани чалкашлаштирди. У клуб президентини “арабларга қимматроққа сот” деб қулоғини қиздирган. “Қатар СК” трансфер тўламаймиз, акс ҳолда маошни қисқартамиз, деди. Шунинг учун клуб президентига чиқдим. Ҳолатимни очиқчасига тушунтирдим. Жамоа Биринчи лигага тушиб кетганди, мен қолмоқчи эмасдим. “Қанча керак бўлса, бераман. Олган ойлигим — 50 000 еврони қайтариб бераман”, дедим. Розилик бермади.



Шунда “Қатар СК”га айтдим: “100 000 евро сўраяпти”. Улар рози бўлишди. Маблағни ўз ҳисоби орқали тўлади. Маошимни ҳам камайтиришмади. Президент банк ҳисоб рақамини берди, пулни ўтказдим. Хурсанд ҳолда шартномамни қайтариб олиб, Қатарга оилам билан йўл олдим. 

Контрактга қўл қўйган пайтда агент менга қўнғироқ қилди: “Сен Ўзбекистонда бўламан деган эдинг, у ерда нима қиляпсан?” — деб. Президент ўйнаш рухсатини берадиган “тугмани босмаслиги”ни, уни алдаганимни айтди. Вақт ўтаётганди. Қатар ФИФАга мурожаат қилди.

Қатардагилар Декуга чиқишди, у  президентнинг олдига борди. Лекин президент кўнмади. Қатар шайхи шахсан "Ал Духаил" билан ўйинда иштирок этишим учун неча пул кераклигини сўради. Президент: “Ҳеч қанча. Менга пули керак эмас. Рашидов мени алдади”, деб жавоб берди.

Шундан кейин Қатар ФИФАга расман мурожаат қилди ва ташкилот ўйнаш ҳуқуқимни расман тиклаб берди. Ҳатто шайх “50 ёки 100 минг евро қўшимча бераман” деди. Энди ўзингиз солиштиринг — Португалиядаги муносабат ва Қатардаги ҳимоячон ёндашув орасида қандай фарқ бор?", - деди Рашидов. 



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг