UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0 18:17Башар Ресан "Персеполис"га қайтадими? 0 17:46Фьюри ва Жошуа жанги Буюк Британияда рекорд ўрнатиши мумкин 0 17:15"Фақат раундлар". Бивол ўзбекистонлик боксчилар билан машғулот ўтказмоқда (ФОТО) 0 16:44WBC президенти Дэвид Бенавидеснинг WBC камаридан воз кечганига муносабат билдирди 0 16:1340 ёшли Жиру 37 ёшли Давиде Анчелоттига нима учун "сиз"лаб мурожаат қилишини тушунтирди 0 15:42Жон Жонс ҳаётидаги энг катта афсусларидан бири ҳақида гапирди 0 15:11Қозоғистонлик боксчи ўзбек рақибга қарши жангдан кейин жароҳат олгани маълум бўлди 0 14:40Майкл Пейж энди бошқа промоушенда жанг қилади 0 14:13Моуриньо "Вильярреал" билан ўйиндан сўнг матбуот билан мулоқот қилишни рад этди. Нега? 0 13:42Дэвид Бенавидес энди WBC чемпиони эмас! 0 13:11Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО 0 12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0

17 мар 20:18
Янгиликлар

Кураш

Саудия Арабистонида Ўзбек кураши бўйича халқаро турнир ташкил этилди

Турнирда 20 дан ортиқ давлатдан полвонлар мутлақ вазнда ғолибликни қўлга киритиш учун гиламга тушди.

Ўзбекистон шарафини жаҳон ва Осиё чемпиони, Индонезияда ўтган Осиё ўйинлари ғолиби Муҳсин Ҳисомиддинов ҳимоя қилди. 

Халқаро мусобақа Подшоҳ Абдулазиз номидаги “Туялар фестивали” (King Abdulaziz Camel Festival) дастурига биринчи марта киритилган “Кўчманчилар олами” (Nomad Universe) халқаро этнофестивали доирасида ўтказилди.

Фестиваль мамлакат пойтахти Ар-Риёд шаҳридан 120 километр узоқликдаги чўл ҳудудида жойлашган Ал-Саёҳид қишлоғида ташкил этилган. Бу қишлоқ юз йиллар давомида Арабистон ярим оролининг турли нуқталаридан йўлга чиққан туя карвонлари учрашадиган тарихий ҳудуд ҳисобланади.

“Туялар фестивали” бир ой давом этади. Бу ерга ҳар куни 25-30 минг томошабин келмоқда. “Кўчманчилар олами” халқаро фестивали эса 9-19 март кунлари ўтказилмоқда. Этнофестиваль турли халқлар ва миллатларнинг бетакрор анъаналари намойиш этиладиган йирик анжуман, деб баҳоланяпти. Бу ерда кураш ва яккакураш турлари, анъанавий интеллектуал ўйинлар бўйича мусобақалар, камондан ўқ узиш, қушлар билан ов қилиш, улоқ ва бошқа турдаги миллий қадриятлар бўйича кўргазмали чиқишлар ташкил этилмоқда.

Кураш бўйича турнир фестиваль меҳмонларида катта қизиқиш уйғотган мусобақалардан бири бўлди.

- Кураш бўйича мусобақа фестивалимизга ўзгача руҳ бағишлади, - дейди, Жаҳон этноўйинлар конфедерацияси президенти Асхат Акибаев. – Унда 20 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашгани ушбу спорт турининг обрўси халқаро кўламда салмоқли эканидан далолат бермоқда.

- 2018 йил Индонезияда ташкил этилган Осиё ўйинлари доирасида кураш бўйича мусобақалар бўлиб ўтгач, дунёда, хусусан, Осиё мамлакатларида ушбу спорт турига бўлган қизиқиш янада ошди, - дейди Осиё ва Океания кураш конфедерацияси вице-президенти Мирзақули Қурбонов (Туркманистон). – Энди ташкил этилаётган ҳар бир мусобақани дунё полвонлари малака ва маҳорат ошириш учун қулай имконият, деб билмоқда.

- Мўғулистон бир марта кураш бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганидан фахрланамиз, - деб ўз фикрларини билдирди Монголия кураш федерацияси президенти Бегз Ганбатар. – Бугун бизнинг мамлакатимизда кураш бўйича ўнлаб тўгараклар фаолият юритмоқда. Ишончимиз комилки, уларда бўлажак жаҳон ва Осиё чемпионлари, Осиё ўйинлари ғолиблари тарбияланмоқда. Бугунги мусобақада ҳам энг кучли курашчиларимиздан бири - Серик Берйедмурат муносиб қатнашиб, учинчи ўринни эгаллади.

Ишқибозларнинг қизғин ҳайқириқлари остида ўтган беллашувларда дунёнинг турли мамлакатлари полвонлари кураш сирларини пухта ўрганиб, ғолибликни қўлга киритишга интилаётганини кўрсатди. Кураш Ватани – Ўзбекистон вакилига Мўғулистон, Қирғизистон, Болгария, Конго, Уганда, АҚШ каби давлатларнинг спортчилари кучли рақобат кўрсатди.

Асосий беллашув – финалда Муҳсин Ҳисомиддинов ва туркманистонлик Гилич Жумаев ғолиблик учун куч синашди. Унда бугун жаҳон рейтингида пешқадамлик қилаётган ўзбекистонлик полвоннинг қўли баланд келди.

- Мен Муҳсин полвонни ғолиблик билан табрикладим ва, шунингдек, энди мусобақаларда ўзбекистонлик курашчиларга осон бўлмаслигини ҳам айтдим, - дейди Гилич полвон. – Чунки дунёда курашга меҳр қўйган ва унинг сирларини ўрганиб, маҳоратини ошириб бораётган полвонлар сафи кенгайиб бормоқда. Хитойда 2022 йил бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида курашчилар 15 вазн тоифасида ва жамоалар ўртасидаги беллашувларда гиламга тушиши қитъамиз полвонлари учун хушхабар бўлди ва хурсанд қилди.

“Туялар фестивали” доирасида кураш бўйича халқаро турнирнинг ташкил этилиши ўзбек халқининг бебаҳо қадриятига бўлган халқаро қизиқишнинг янада ошаётганидан далолатдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг