03 июн 15:42
Янгиликлар
Саволларга жавоб беринг ва ўз билимингизни синаб кўринг!
Ушбу саволларга жавоб беринг ва ўз билимларингизни синаб кўринг! Кўрамиз, ким нечта топа оларкин?
1-савол: Биринчи замонавий Олимпия ўйинлари қачон ва қайси мамлакатда ташкил этилган?
2-савол: Кирилл Паньков, Муслима Одилова (2), Ҳайитжон Алимова, Фотимахон Амилова, Сафия Бурханова. Ушбу спортчиларни нима бирлаштириб туради?
3-савол: АҚШда 5, Қозоғистонда 3, Италия, Куба ва Россияда 2 тадан, Ўзбекистон, Кения, ЖАР, Украина ва Британияда биттадан. Гап қандай соврин ҳақида кетмоқда?
4-савол: У спортчи 1983 йилда Тошкентдаги спортчи оиласида таваллуд топган. Олимпиада чемпиони. Кўп карра жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳибаси. Ўз вақтида сиёсат билан ҳам шуғулланган. Унинг кимлигини топинг.
5-савол: Замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси ким?
6-савол: Эркаклар ўртасидаги баҳсларда унинг узунлиги 2,43 м, аёллар ўртасидаги ўйинларда эса 2,24 м ни ташкил этади. Бу қайси спорт тури элементи?
7-савол: Ушбу иборани франциялик Анри Дидон илк маротаба ўз коллежидаги спорт мусобақаси давомида айтган. Ўз навбатида бу сўзлар Пьер-де Кубертенга маъқул келган. Мантиқан ўйлаган ҳолда, ушбу учта сўзни тўғри кетма-кетликда ёзиб қолдиринг.
8-савол: Эдди Иган 12 йиллик оралиқ билан тарихда бу ишни амалга оширган ягона спортчи ҳисобланади. У қайси иши орқали тарихга кира олган?
9-савол: Олимпия олиласи таркибига кирувчи ушбу спорт турининг халқаро федерацияси 1926 йили ташкил этилган. Таркибида 226 та аъзоси бор. 2017 йилда эса ер юзидаги энг оммавий спорт турлари қаторига киритилган. Баъзида мухлислар уни иккинчи номи билан ҳам аташади. Сиз бизга ушбу спорт тури ва унга ўхшайдиганининг номини ёзиб беринг.
10-савол: 1924 йилдан бошлаб Олимпия ўйинлари сўзининг олдига сўзлар қўшилиб ёзила бошланди. Ўша икки сўз қайси?
Саволларга жавобларни изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Тўғри жавоблар эртага эълон қилинади.
Фикрлар
2. Буларнинг ҳаммаси параалимпиячилар. Шунингдек, улар 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган Ёзги Параалимпия ўйинлари совриндори.
3. Вэл Баркер кубоги.
4. Кабаева Алина Маратовна.
5. Франциялик Пьер де Кубертен.
6. Волейбол спорти.
7. Тезроқ, баландроқ, кучлироқ.
8. 1920 йил Бельгиянинг Антверпен шаҳрида ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинларда бокс бўйича, 1932 йил АҚШнинг Лэйк-Плейсид шаҳрида ўтказилган қишки Олимпиада ўйинларида бобслей бўйича Олимпиада чемпиони ҳисобланади. Турли хил спорт турлари бўйича ҳам ёзги, ҳам қишки Олимпиаданинг ягона чемпиони.
9. Стол тенниси ёки Пинг Понг.
10. Биринчи маротаба Қишки ёки Ёзги Олимпиада ўйинлари деб номлана бошланди.
2- Barchasi paraalimpiyachi
3.....
4- Savol Alina Kabaeva
5-savol Pyerde Kuberten
6- savol Balandlikga sakrash jahon Rekordlari
7-savol Citius, Altius, Fortius ( tezroq balandroq kuchliroq)
8-savol 2 ta sport turi yani Boks va Bobsleyda oltin olgan sportchi
9- savol stol tennisi 2- nomi Ping pong
10......