UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0

15 апр 00:19
Янгиликлар

Хоккей

Сенсация қайд этилмади. Хоккей терма жамоамиз буллитлар сериясида асосий рақибларидан бири — Арманистонга имкониятни бой берди

Ереван шаҳрида хоккей бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг IV дивизионидан ўрин олган иккинчи кунги беллашувлар ниҳоясига етди.

Бугунги кун дастуридан мезбон Арманистоннинг Ўзбекистонга қарши ўйини ҳам ўрин олганди.

Бироз олдин якунига етган ўйиннинг асосий вақти ҳамда овертайм 2:2 ҳисобида якунига етди. Буллитлар сериясида эса омад арманистонлик хоккейчилар томонида бўлди. Якунда Арманистон терма жамоаси ғалабани ўзиники қилиб кетди.

Голларимизга Павел Синявский ҳамда Жавоҳир Расулов муаллифлик қилишди. Гуруҳимиздаги бошқа жуфтликларда Қувайт Индонезияни 15:6, Эрон Малайзияни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шундай қилиб, Арманистон дивизионда 5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди, Ўзбекистон эса 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 16 апрель учинчи тур доирасида Эрон хоккейчиларига қарши музга чиқамиз.

Жаҳон чемпионатининг IV дивизиони. Иккинчи учрашув

Ўзбекистон - Арманистон 2:3 Б (0:0, 2:2, 0:0, 0:0, 0:1)

Голлар:

0:1 – Худьяков (Коваленко, Давтиан), 28:54

1:1 – Синявский (Жилов), 36:04

2:1 – Расулов (Рустамхонов), 36:37

2:2 – Кузнецов (Давтиан), 37:23

2:3 – Кузнецов, Коваленко, 65:00.


2-тур ўйинларидан кейин мусобақа жадвали:


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг