UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0 11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0 10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0 07:46Баҳодир Жалолов IBA President's Cup турнирида иштирок этади(ми?) 0 07:09Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди 0 23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0

31 авг 09:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сентябрь ойида ўзбекистонлик ММАчилардан кимлар октагонга чиқади?

Кузнинг илк ойида ўзбек ММА мухлисларини ҳамюртларимиз иштирокидаги ажойиб жанглар кутиб турибди.

Богдан Гусков - 2 сентябрь

2 сентябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтади. Мазкур оқшом доирасида Швейцария вакили Волкан Оздемир (18-7) россиялик Азамат Мурзаканов (13-0) билан жанг қилиши керак эди. Аммо Мурзакановнинг бу жангда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнини захира варианти сифатида яримоғир вазнда ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков (14-2) эгаллади. Эндиликда Гусков дебют жангини айнан Волкан Оздемирга қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Волкан Оздемир сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида UFC 280 турнири доирасида Никита Криловга қарши ўтказиб, мағлуб бўлган эди. У фаолияти давомида Даниэль Кормье, Энтони Смит, Доминик Рейес, Иржи Прохаска, Магомед Анкалаев каби машҳурлар билан жанг қилган.


Муҳиддин Мамажонов - 2 cентябрь 

Амирхон Алихўжаев - 2 cентябрь

2 cентябрь куни Словакиянинг Трнава шаҳридаги "Местска Спортова Хала" мажмуасида Fabriq ММА 3 турнири бўлиб ўтади. Ушбу оқшомда икки ҳамюртимиз Муҳиддин Мамажонов ҳамда Амирхон Алихўжаев жанг қилади. Шунингдек, ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов ҳам мазкур турнирга расмий меҳмон сифатида таклиф этилган.

Енгил вазнда: Муҳиддин Мамажонов (4-0) - Иамик Мойзес (Гвинея-Биссау, 7-6)

Енгил вазнда: Амирхон Алихўжаев (5-3) - Магомед Кадимагомедов (Бельгия, 4-0).

Эслатиб ўтамиз, Муҳиддин Мамажонов сўнгги жангида Заур Исаевни енгган эди. Амирхон Алихўжаев эса охирги жангида украиналик Даниэл Донченкога имкониятни бой бериб қўйганди.


Достон Бозоров - 8 сентябрь 

Енгил вазн тоифасида Octagon legaue'нинг вақтинчалик чемпиони Достон Бозоров (8-1) навбатдаги жангини 8 сентябрь куни Бишкекда ташкил этиладиган Octagon 49 турнири доирасида ўтказади. Ушбу баҳсда ҳамюртимиз ўз камарини бразилиялик Верлесон Алмейда де Соуза (8-6)дан ҳимоя қилади. Мазкур тўқнашув оқшомнинг марказий жанги ҳисобланади.

Достон ушбу жангда ғалаба қозонса, йил охирига қадар Сардор Мажидовга қарши октагонга чиқиши мумкин.


МPL 8 - 16 сентябрь (Тошкент)

Шоҳасан Мирзаматов

Жасур Мирзамуҳаммедов

Авлиёхон Ҳамидов

Жаҳонгир Нажмиддинов 

Лазизхон Ўзбеков

Лазизбек Темиров


Бобур Қурбонов - 23 сентябрь

23 сентябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида MMA Series 72 турнири ташкил этилади. Mазкур мусобақада Лиганинг ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик собиқ чемпиони Бобур Қурбонов (13-5-0) ҳам жанг қилади. Ҳамюртимизга ўша куни россиялик Аҳмед Мусаев (6-0-0) рақиблик қилади. Жанг асосий кард доирасида 3 раунд этиб белгиланган. Оқшомнинг марказий жанги россиялик Сергей Харитонов (33-9-0) ҳамда Бразилия вакили Тиаго Кардосо (15-8-2) ўртасида кечади. 

Эслатиб ўтамиз, Бобур Қурбонов ўтган йилнинг декабрь ойида рус жангчиси Сергей Бобришевни мағлуб этиб, MMA Series чемпионига айланган эди, аммо июль ойида ўтказилган реванш жангида Бобришев баҳсли ғалабага эришди. 27 ёшли Аҳмед Мусаев учун эса бу жорий йил ҳисобидан учинчи жанг бўлади.


Рамазон Темиров - 24 сентябрь

24 cентябрь куни Япониянинг Саитама шаҳрида ММА бўйича RIZIN 44 турнири бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақа доирасида ўта енгил вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Рамазон Темиров (16-2-0) октагонга кўтарилади. Ҳамюртимизга ўша куни япониялик Такаки Соя (12-5-1) рақиблик қилади. Жанг асосий кард доирасида 3 раунддан иборат бўлади.

Маълумот учун, Такаки Соя ўта енгил вазнда дунё рейтингида 35-ўринда қайд этилган. Темиров RIZIN'даги илк жангида Юта Хамамотони муддатидан олдин мағлуб этганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг