30 июн 19:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
«Сентябрда Усикни нокаут қиламан»
Супероғир вазн боксчиси Карлос Такам биринчи оғир вазн тоифасида собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони Александр Усикни нокаут қилиш ниятида эканлигини айтди.
«Мен Усикка қарши сентябрда жанг қилмоқчиман. Лекин, жанг қаерда бўлишини ҳали ҳамон билмайман. Усикни кутишдан чарчадим, уни тезроқ жароҳатидан қутилиб, менга қарши жанг қилишини истайман. Мен уни нокаут қиламан»,-деди Такам.
Эслатиб ўтамиз, Такам-Усик жанги 25 майда бўлиб ўтиши лозим эди. Лекин украиналик боксчининг кутилмаганда олган жароҳати жанг қолдирилишига сабаб бўлган.
Ҳавола :
Манба : Boxing News 24
Фикрлар