UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

11 мар 08:09
Янгиликлар

Футбол

Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади

Унда афсонавий мураббий ўзи учун алоҳида аҳамият касб этган 21 та ўйин ҳақида ҳикоя қилади.

Шунингдек, китобда аввал эълон қилинмаган суратлар ва унинг шахсий архивидан материаллар ҳам жой олади.

Фергюсоннинг таъкидлашича, у ҳаётининг турли босқичлари билан боғлиқ бўлган ўйинларни танлаб олган. Унинг сўзларига кўра, уларнинг кўпчилиги мухлисларни ҳайратга солиши мумкин, чунки ҳаммаси ҳам машҳур учрашувлар эмас. Бу ўйинларнинг айримлари ҳатто телевидение архивларида ҳам сақланмаган — улар фақат унинг хотирасида ярқ этиб намоён бўлади.

"Ушбу китоб учун мен ўзим учун алоҳида аҳамиятга эга 21 та ўйинини танладим.

Танлов сизларни ҳайратга солиши мумкин, чунки мен аввалги китобларда ёзган ўйинимларга ёпишиб олмадим ёки мухлисларнинг дарров ёдига тушадиган баҳслар билан чекланиб қолмадим. Аксинча, мени ҳаётимнинг турли лаҳзаларига қайтариб борадиган ва ўн йиллар ўтса ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб қолган ўйинларни сараладим.

Учрашувларнинг айримлари ҳеч қандай телевидение архивида сақланмаган. Бу — фақат хотиралар. Бироқ тасаввуримда мен уларни ҳозир ҳам гўёки томоша қиляпман — жуда ёрқин рангларда", – деди Алекс Фергюсон.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг