UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0

27 янв 18:17
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин Manama Challenger 125 саралаши финалида уч сетлик учрашув ўтказди

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида теннис бўйича Challenger 125 туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 225 000 АҚШ долларидан иборат турнир давом этмоқда.

Мусобақанинг саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам ўз омадини синаб кўрди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси 1/2 финалда саралашга имтиёзли чипта асосида қўйилган, италиялик рейтинги йўқ теннисчи Энрико Балдиссеррини 6/1, 6/2 ҳисобида мағлуб этганди. 

Афсуски, Фомин саралашнинг асосий тўрга йўлланма берувчи финал учрашувида болгариялик Димитар Кузмановга уч сет натижасига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Биринчи сетни осонликча ўз фойдасига ҳал қилган ҳамюртимиз якунда мағлубиятга учради. Саралашда учинчи рақам остида сараланган, дунёнинг 266-ракеткаси бўлиб турган Кузманов камбэк амалга оширди - 1/6, 6/3, 6/1. 

Таққослаш учун, Сергей Фомин саралаш турнирида саккизинчи рақам остида таснифланган бўлиб, айни пайтда ATP рейтингида 338-поғонадан жой олган. Теннисчимиз 2 соату 2 дақиқа давом этган баҳс мобайнида 2, Кузманов 8 та эйс зарбасини амалга оширди. Ҳамюртимиз учун бу турнир ҳам омадсиз якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг